Главная книга мусульман - Коран

Мусулмонлар идораси тасодифий ҳолатларни илоҳийлаштирмасликни маслаҳат берди

448
(Янгиланган 17:53 22.08.2017)
Мулозим айтишига қараганда, табиатда бундай ҳолатлар тез-тез учраб турар экан.

ТОШКЕНТ, 22 авг – Sputnik. Ўзбекистон Мусулмонлар идораси вакили Sputnik мухбири билан бўлган суҳбатда тасодифий нарсаларни ҳам илоҳийлаштирмасликни маслаҳат берди.

“Табиатда бундай тасодифлар кўп учрайди, дарахт шохида ёки янги туғилган бола танасининг бирор қисмида “Оллоҳ” ёзувига ўхшаш шакллар кўриниши мумкн, лекин бундан дарҳол илоҳий маъно изламаслик керак. Акс ҳолда, баъзи муаммосига ечим топа олмай юрганлар ушбу кишилар уйини зиёратгоҳга айлантириб юбориши мумкин”, — деди Ўзбекистон Мусулмонлар идораси мулозими.

Sputnik таҳририяти бугун Самарқандда қулоғида “Оллоҳ” ёзувига ўхшаш шакл бор бола туғилгани ҳақида мактуб олган эди. Мактуб билан бирга жўнатилган расмда қулоғида араб тилидаги “Оллоҳ” ёзувига ўхшаш шакл бор болакайнинг расми ҳам бор эди.

Ребенок, у которого ушная раковина в форме надписи Аллах
Фото предоставлено автором письма
Мактуб муаллифи томонидан тақдим этилган фотосурат

 

448