Шавкат Мирзиёев и Алмазбек Атамбаев

Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради

675
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов маълум қилди

TOШКЕНТ, 22 август — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси Комил Рашидов Бишкекда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди, деб ёзади Подробно.уз.

Ўзбекистон президентининг Қирғизистонга ташриф буюриши ҳақидаги журналист саволига элчи ижобий жавоб берган.

"Томонлар ушбу ташрифга тайёргарлик кўрмоқда, аниқ муддатлар келишилади. Ташриф амалга ошади", – деган элчи.

Ўтган ҳафтада бўлиб ўтган бош вазирлар учрашувида Сооронбай Жээнбеков Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев сентябрда Ўзбекистонга ташриф буюриши ҳақида билдирганди.

675