Америкаликлар Жорж Соросни террорчи деб тан олишни сўрашмоқда

© REUTERS / Luke MacGregorМультимиллиардер Джордж Сорос
Мультимиллиардер Джордж Сорос - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Етмиш мингдан ортиқ америкаликлар Дональд Трампга мактуб йўллаб, Жорж Соросни террорчи деб тан олишни сўрашмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 сен — Sputnik. Америкада 70 мингдан ортиқ фуқаро Жорж Соросни террорчи деб тан олишни сўраб Дональд Трампга мурожаат қилди, Риа Новости хабарига асосан.

Сўровнома матнида айтилишига кўра, Жорж Сорос ва унинг фондлари доимий равишда Америка Қўшма штатларидаги вазиятни беқарор қилишга, америка фуқароларига қарши тажовузкор ҳаракатлар уюштиришга ҳаракат қилган.  

"АҚШ ҳукумати ва Адлия вазирлиги  Жорж Сорос ва унинг барча ташкилотларини террорчилар деб аташи ва қонун доирасида уларнинг мол-мулкини мусодара қилиш керак", — дейилган сўровнома матнида.

Жордж Сорос — америкалик молиячи ва сармоядор. Унинг фаолиятига дунёнинг турли мамлакатларида турлича назар билан қарашмоқда.  У ҳақида кўпроқ "молиявий чайқовчи" маъносида гапирилмоқда. Сороснинг Quantum хедж-фонди 40 йиллик фаолият давомида 35 миллиард доллар маблағ ишлаб олган. Кўп ҳолларда ушбу маблағлар иқтисодда сунъий уюштирилган кризислар ёки "рангли революциялар" натижасида ишлаб олинган.

Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведев - Sputnik Ўзбекистон
Медведев Украина ҳукуматини “товламачилар” деб атади

Масалан Жорж Сорос 1992 йилда "қора чоршанба" ташкил қилишда иштирок этган. Ўшанда бир кунда Англия фунтининг Германия маркасига нисбатан курси кескин тушиб кетган ва буни олдиндан билган Сорос эса бир кун ичида миллиард доллар даромад ишлаб олган.

Сорос шу каби операцияларни бир неча маротаба амалга оширишда айбланмоқда. Охирга марта АҚШда юз берган ипотека кризисида ҳам Сорос 1 миллиардга яқин маблағ ишлаб олгани хабар  қилинмоқда.

Энг ачинарлиси, молиячи фойда кўриш мақсадида дунёнинг бир неча мамлакатларида "рангли инқилоб "лар ташкил қилиб, минглаб одамларнинг умрига зомин бўлган ва шундай йўл билан ўз бойликлари оширишдан ҳам тоймаган.

Хусусан, Жорж Сороснинг ўзи ҳам Украинада 2004 йилдаги "Оранжевая революция" ва 2014 йилдаги давлат тўнтариши унинг пуллари эвазига амалга оширилганини рад этмайди.

Ушбу сўровнома (петиция) Оқ уй томонидан расман кўриб чиқилиши учун уни 19 сентябрга қадар 100 мингдан ортиқ киши имзолаши керак. Айни дамда уни 70 минг 500 киши имзолаган.

Янгиликлар лентаси
0