Узбекские милиционеры рядом с памятником Исламу Каримову

Спортчиларга ички ишлар тизимига ишга киришда имтиёз берилди

1821
(Янгиланган 14:40 04.09.2017)
Одатда, ички ишларга ишга кирувчи номзодлар дастлаб якка тартибда суҳбат, диктант, психологик тест, жисмоний тайёргарлик синовларини топшириб, махсус, ҳарбий тиббий текширувлардан ҳамда иш ўрганиш амалиётини ўтиши ва якуний тест синовларини топшириши керак бўлади.

ТОШКЕНТ, 3 сен — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИБи бўйи 170см дан юқори бўлган,  спорт устаси унвонига эга бўлган номзодларни ишга таклиф қилмоқда. ИИБ бундай номзодларни дастлабки имтиҳонсиз фақат руҳий тест ва суҳбат натижасида ишга қабул қилишни ваъда бермоқда, ИИББ матбуот хизмати хабарига асосан.

“Ички ишлар органларининг саф ва махсус бўлинмаларининг сафдорлик лавозимларига Халқаро ва Республика миқёсидаги мусобақалар ғолиб ва совриндорларини, спорт устаси унвонига эга бўлган номзодларни дастлабки танловларсиз, фақат психологик тест синовлари, махсус ва тиббий текширув ҳамда якуний суҳбат натижалари асосида қабул қилинади”, — дейилган ИИББ хабарида.

Хабар айтилишига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ идора ва тизимларида хизмат қилиш истагида бўлган, бўйи 170см дан кам бўлмаган, ҳарбий хизматни ўтаган ва Тошкент шаҳрида доимий рўйхатда турувчи спортчилар жорий йилнинг 15 сентябр кунига қадар Тошкент шаҳар ИИББ Кадрлар бошқармасига бўйсунувчи Касбий тайёргарлик марказига келиб мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, одатда ички ишлар органларига қабул қилиш шартлари осон эмас. Номзодлар — дастлаб якка тартибда суҳбат, диктант, психологик тест, жисмоний тайёргарлик синовларини топшириб, махсус, ҳарбий тиббий текширувлардан ҳамда иш ўрганиш амалиётини ўтиши ва якуний тест синовларини топшириши керак бўлади.

1821