Мирзиёев ва Назарбоев ўндан ортиқ ҳужжат имзоладилар

© Sputnik / Болат ШайхиновШавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев
Шавкат Мирзиёев и Нурсултан Назарбаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мамлакатлар ҳудудларининг тўғридан-тўғри алоқаларига асос бўладиган ҳужжатлар ҳам қабул қилинди

ТОШКЕНТ, 16 сен — Sputnik. Кўксаройдаги музокаралардан сўнг Ўзбекистон — Қозоғистон ҳамкорлигининг турли соҳаларига доир 10 дан зиёд ҳужжат имзоланди, деб хабар берди Ўзбекистон президенти ахборот хизмати.

Давлат раҳбарлари Қўшма баёнот имзоладилар.

Шунингдек, Давлат чегаралари ўтказиш пунктлари ва автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва модернизациялаш ҳамда туташ ҳудудларни ободонлаштириш бўйича йўл харитаси, сувга оид муносабатлар соҳасида ҳамкорлик бўйича йўл харитаси, энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг баъзи масалалари тўғрисида битим, Ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида битим, контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисида битимлар, "Ўзбекистон темир йўллари" акциядорлик жамияти билан "Қазақстан темир жоли" Миллий компанияси ўртасида стратегик ҳамкорлик тўғрисида битимга имзо чекилди.

Дворец Президента Ак орда в Астане - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 2018 йил Ўзбекистон йили деб эълон қилинди

Бундан ташқари, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, Тошкент вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги, Навоий вилояти ҳокимлиги билан Қизилўрда вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Ташриф доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан Қозоғистон Республикаси Актобе вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Жиззах вилояти ҳокимлиги билан Жанубий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги ўртасида савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорлик тўғрисида меморандум, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги билан "Казинформ" халқаро ахборот агентлиги ўртасида меморандум имзоланган.

Янгиликлар лентаси
0