Амалдорлар даромадлари ҳақидаги декларацияни қандай топшириши маълум қилинди

© Sputnik / Алексей ДружининПортфель с документами
Портфель с документами - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳозирда мамлакатда амалдорлар мавқеи ва фаолияти билан боғлиқ барча масалалар акс этган давлат хизматига оид махсус қонун ишлаб чиқилмоқда

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромад ва мулклари ҳақидаги декларацияни тўлдириш жараёни умумэътироф этилган халқаро тажриба асосида ўрнатилади, деб маълум қилди Бош прокуратура ҳузуридаги департамент бошлиғи ўринбосари Вячеслав Пак халқаро пресс-клуб йиғилишида.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда мамлакатда амалдорлар мавқеи ва фаолияти билан боғлиқ барча масалалар акс этган давлат хизматига оид махсус қонун ишлаб чиқилмоқда.

Амалдор - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда амалдорлар ўз даромадлари ва харажатлари ҳақида декларация топширадилар

"Давлат хизматчиларининг даромад ва мулклари ҳақидаги декларацияни тўлдириш жараёни умумэътироф этилган халқаро тажриба асосида ўрнатилади. Бунда биринчи шахс ва идоралар раҳбарларининг даромадларини ошкор этиш ва маълум қилиш кўзда тутилмоқда. Бошқа барча давлат хизматчилари даромад ва мулклари ҳақидаги декларацияни солиқ органларида умумий ўрнатилган тартибда тўлдирадилар", — деди Вячеслав Пак.

Эслатиб ўтамиз, давлат хизмати ҳақида ишлаб чиқилаётган қонун лойиҳасининг 23-моддасига кўра, "кичик мутахассис" тоифасидан ташқари лавозимдаги мансабдорлар ҳар йили мол-мулки ҳақидаги декларацияни, даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларни, шунингдек, оила аъзоларининг мол-мулки ҳамда даромад ва харажатлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этишлари шарт.

Агарда давлат хизматчиси даромадлари ва мол-мулки ҳақида, шунингдек, оила аъзолари мол-мулки ҳақида нотўғри маълумотлар тақдим этса, лавозимидан бўшатилади.

Янгиликлар лентаси
0