Тошкентда американинг Вебстер университети филиали очилади

Oбуна бўлиш
Бу Вебстер университетининг МДҲаги биринчи филиали бўлади.

ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Тошкентда Американинг Вебстер университетининг филиали пайдо бўлади. Бу ҳақидаги шартнома Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга бўлган сафари давомида Ўзбекистон вакиллари ва америка ОТМи раҳбарияти томонидан имзоланди.

Вебстер хусусий университети 1915 йилда ташкил қилинган. Университетнинг асосий кампуси АҚШнинг Миссури штатида жойлашган. Бугунги кунда Вебстер университети филиаллари Европанинг Лондон, Лейден, Вена ва Женева шаҳарларида ва Осиёнинг таиланд ва Шанхай шаҳарларида очилган. Университетнинг барча филиалларида таълим инглиз тилида ягона дастур бўйича олиб борилади.

Тошкентдаги Вебстер университетининг филиали МДҲда биринчи бўлади. 2018 йилги ҳолатда, Вебстер дунёнинг энг яхши 50, 100 ва 200 университетлари рейтингидан ўрин олмаган, Topunivercities маълумотига асосан.

 

Янгиликлар лентаси
0