Ўзбекистонда 1 октябрдан аҳолига нақд валюта сотиб олишга рухсат берилади

© REUTERS / Mukhammadsharif MamatkulovЖенщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте
Женщина считает банкноты после обмена валюты в филиале Национального банка Узбекистана в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бир неча кун олдин хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берилганлиги хабар қилинганди

ТОШКЕНТ, 23 сен — Sputnik. Ўзбекистонда 1 октябрдан бошлаб аҳолига нақд хорижий валюта сотиб олишга рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Ариповга асосланиб Рейтер агентлиги хабар қилди.

Доллары США - Sputnik Ўзбекистон
Марказий банк тадбиркор ва фермерларга валютани нақд олишга рухсат берди

Журналистларнинг ҳукумат миллий валютани девальвация қилишда давом этиш-этмаслиги ҳақидаги саволига бош вазир "Буни бозор кўрсатади", деб жавоб берган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 5 сентябрдан бошлаб резидент жисмоний шахслар алмаштириш пунктларида валютани чегараланмаган миқдорда сотиш ҳуқуқига эга бўлдилар. Аҳоли валюта сотиб олганда эса конверсион карталарга ўтказиб бериш йўлга қўйилганди.

Бундан ташқари, бир неча кун олдин хусусий тадбиркор ва фермер хўжаликларига банкдаги ўз ҳисоб рақамларидан нақд валюта олишга рухсат берилганлиги хабар қилинганди.

Янгиликлар лентаси
0