Ўзбекистонда автомобилларда айрим газ баллонларидан фойдаланиш тақиқланади

© Юрий Корсунцев / «Газета.uz»На улицах Ташкента
На улицах Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Завод комплектацияси бузилган СТГ-1 баллонли транспорт воситаларини бошқариш ҳам тақиқланади

ТОШКЕНТ, 14 окт — Sputnik. Ўзбекистонда 2018 йил 1 февралдан бошлаб СТГ-2, СТГ-3 ва СТГ-4 туридаги газ баллонли ускуналар ўрнатилган автомобиллардан фойдаланиш тақиқланади, деб хабар берди Sputnik мухбири. Бу Вазирлар Маҳкамасининг шу кунларда қабул қилинган қарорида белгилаб қўйилган.

Шунингдек, завод комплектацияси бузилган СТГ-1 баллонли транспорт воситаларини бошқариш ҳам тақиқланади. Фақатгина Самарқанднинг JV MAN Auto-Uzbekistan заводида ишлаб чиқарилувчи, СТГ-3 газ баллонлари фойдаланиладиган MAN А 22 CNG автобуслари бундан мустасно.

Утилизация автомобилей на предприятие ООО Втормет - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда фойдаланишга яроқсиз деб топилган автомобиллар утилизация қилинади

Келгуси йилнинг 1 февралидан сўнг инспекторлар йўлларда СТГ-2, СТГ-3 ва СТГ-4 газ баллон ускуналари, шунингдек, завод комплектацияси бузилган СТГ-1 баллонларига эга автомобилларни аниқласалар, уларнинг эгаларига фойдаланилиши тақиқланган транспорт воситаларини бошқарганлиги учун жавобгарлик қўлланилади.

Амалдаги қонунчиликка кўра, фойдаланилиши тақиқланган транспорт воситаларини бошқариш энг кам иш ҳақининг 5 баравари миқдоридаги жарима солинишига сабаб бўлади (748 875 сўм).

Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, бугунги кунда мамлакатда СТГ-3 ва СТГ-4 газ баллонларидан фойдаланадиган автомобиллар қолмаган, СТГ-2 баллонларидан фойдаланадиган автомобиллар сони эса 67,6 мингдан ошмайди.

Янгиликлар лентаси
0