В Бухаре сданы в эксплуатацию новые типовые дома

Ўзбекистонда йил охиригача 9 мингдан ортиқ уй-жой фойдаланишга топширилади

303
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарлари архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Ўзбекистон президентига ҳисобот топширишди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистондаги қишлоқ массивларида йил охирига қадар 9179 уй қурилиши якунланади, бугунги кунга қадар 10 минг 431 арзон уй-жой фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳузурида архитектура ва қурилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижалари юзасидан Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раҳбарларининг ҳисоботи давомида маълум қилинди.

Қишлоқ массивларида янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш учун 2 триллион 35 миллиард сўм маблағ ажратилган.

Ушбу уй-жойлар бўйича муҳтож оилаларга 1 триллион 620 миллиард сўмдан ортиқ ипотека кредитлари 15 йил муддатга ажратилмоқда.

Дастурни амалга ошириш натижасида 2017 йил 19 мингдан ортиқ қишлоқ оиласи шаҳардагидан қолишмайдиган шинам ва замонавий уй-жойга эга бўлади. 2018 йил ҳам қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида қарийб 20 минг арзон уй барпо этилади.

Жорий йилда шаҳарларда намунавий лойиҳалар асосида 7 минг 919 хонадонли 191 кўп қаватли уй қурилмоқда. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 102 кўп қаватли арзон ва қулай уй-жой қурилмоқда. Бугунги кунда 70 уйнинг қурилиш ишлари якунланди ва фойдаланишга топширилди. Жумладан, Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 9 қаватли 162 хонадонли 4 та ҳамда пойтахтнинг Сергели туманида 2 576 квартирага мўлжалланган 66 та кўп қаватли уй қуриб битказилди ва хонадон эгаларига калитлар топширилди.

Дастурни амалга ошириш натижасида 2017 йил 8 мингдан ортиқ шаҳар оилалари замонавий, шинам ва қулай хонадонларга эга бўлади.

Келгуси йилларда қуриладиган уйлар сони 1,5-2 баробар кўпайтирилган. Хусусан, 2018 йил жами 15 минг 172 хонадонга эга бўлган 365 та кўп қаватли уй қуриш кўзда тутилган.

303