Пустое кресло

"Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация марказига директор тайинланди

125
Бизнес иқлимни яхшилаш орқали ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, IT-саноат экспортини ошириш ҳам янги директор зиммасида бўлади

ТОШКЕНТ, 1 дек – Sputnik. Фарҳод Ибрагимов "Mirzo Ulugbek Innovation Center" инновация маркази директори этиб тайинланди. Бу ҳақда марказ матбуот хизмати хабар берди.

У хусусий сектор билан ҳамкорликни ривожлантиришга масъул бўлади. Шунингдек, бизнес иқлимни яхшилаш орқали ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш, IT-саноат экспортини ошириш ҳам янги директор зиммасида бўлади.

Фарҳод Ибрагимов бунга қадар Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси "Компьютер ва геоахборот технологияларини ривожлантириш ва жорий этиш маркази" ДУК директори бўлиб ишлаган.

125