Вновь назначенный Чрезвычайный и полномочный посол Республики Узбекистан в Соединенных Штатах Америки Жавлон Вахабов вручил верительные грамоты Президенту США Дональду Трампу

Трамп: АҚШ Ўзбекистоннинг аҳил қўшничилик сиёсатини олқишлайди

367
Трамп Қирғизистон билан чегараларнинг катта қисмини делимитация қилиш юзасидан расмий Тошкент томонидан кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини қайд этди

ТОШКЕНТ, 1 дек — Sputnik. Ўзбекистоннинг АҚШга тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Жавлон Ваҳобов АҚШ президенти Дональд Трампга ишонч ёрлиғини топширди, деб хабар берди "Жаҳон" АА.

Трамп Ўзбекистон томонидан кейинги йил давомида амалга оширилган саъй-ҳаракатлар республиканинг аниқ ислоҳотларни жорий этишни мақсад қилганини тасдиқлашини билдирди. У болалар меҳнатига барҳам бериш ҳамда давлат бошқаруви тизимида шаффофлик таъминланишидаги олдинга силжишни олқишлади.

"Вашингтон минтақавий шериклик ҳамда Афғонистонни барқарорлаштириш йўлини қураётган кучли ва мустақил Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашини тасдиқлайди", — деди у.

АҚШ раҳбари шунингдек, Ўзбекистоннинг минтақа мамлакатлари билан ўзаро муносабатларни яхшилашга хизмат қилган "аҳил қўшничилик сиёсатини" олқишлашини таъкидлади. У Қирғизистон билан чегараларнинг катта қисмини делимитация қилиш юзасидан расмий Тошкент томонидан кўрилган чора-тадбирларнинг самарадорлигини қайд этди.

367