Пресс-конференция представителей Human Rights Watch на тему: «Августовский конфликт на Южном Кавказе и права человека»

HRW: Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари борасида янги саҳифа очди

545
Human Rights Watch ташкилоти Ўзбекистон қамоқхоналаридан 16 нафар сиёсий маҳбуснинг озод қилинишини олға силжиш деб атади

ТОШКЕНТ, 6 дек — Sputnik. Сўнгги вақтда Human Rights Watch халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ва Ўзбекистон ҳукумати ўртасида нозик мавзулар бўйича мулоқот ўрнатишга эришилди.

HRWнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердловнинг Podrobno.uz мухбирига айтишича, президент Шавкат Мирзиёев ташкилотнинг мамлакатдаги фаолияти кенгайишини қўллаб-қувватламоқда.

Тошкентда Human Rights Watch (HRW, "Инсон ҳуқуқлари қўриқчиси") офиси 1996 йилда очилганди. Аммо 2010 йил декабрда Ўзбекистон Адлия вазирлиги HRW ваколатхонасини ёпиш бўйича Олий судга даъво киритган. 2011 йил июнда даъво қондирилган.

Етти йиллик танаффусдан сўнг ҳукумат HRW делегацияга мамлакатга киришга ижозат берди ва улар "илгари бўлмаган кўплаб ижобий ўзгаришларни" ўз кўзлари билан кўришга имкон яратилди.

"Биз Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида кейинги 14 ойда қилинган саъй-ҳаракатларни янада кучайтириш ва давом эттириш борасида тавсиялар берамиз", — деди Свердлов.

Ислоҳотларни баҳолаш

Ташкилот Мирзиёевнинг мамлакатда Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ олий комиссари ваколатхонасини очиш таклифини олқишлайди.

"Шуни айтишни истардимки, қатор музокаралардан сўнг замон дарҳақиқат ўзгарибди. Менга ҳеч ким: "Стив, агар бу ерда ишлашни истасангиз, камроқ танқид қилинг", демади. Бизнинг ишимизга ҳеч қандай аралашув бўлмади. Албатта, биз Ўзбекистон қонунчилигини ҳурмат қиламиз ва мандатимиз доирасида иш олиб борамиз: ишлаётган мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини ўрганамиз, тавсиялар берамиз. Шу сабабли ўзбек тилини ўрганмоқдаман ва суҳбатдошларим ҳолатини яхшироқ тушунишга ҳаракат қилмоқдаман", — деди HRW эксперти.

Стив Свердловнинг фикрича, ўзбек жамияти ҳаётида ўзгаришлар юз берганини ифодаловчи уч асосий жиҳат мавжуд. У биринчи навбатда президент қабулхоналари туфайли одамларда муаммоларни самаралироқ ҳал этиш имконияти пайдо бўлганини қайд этди. Шунингдек, сиёсий фаолларнинг озод қилиниши ва маҳаллий ОАВ фаолиятидаги ўзгаришлар ҳам эътибордан четда қолмади.

Шу боис HRWнинг Ўзбекистон ҳақидаги сўнгги ҳисоботлари икки йил илгаригисидан анча фарқ қилади.

"Тилга оладиган ижобий жиҳатлар бор. Биз янги ҳукумат ва фуқаролар орасидаги бўшлиқ камайиб бораётганлигини кузатмоқдамиз. Бу жараёнга айниқса президентнинг виртуал қабулхонаси катта таъсир кўрсатмоқда", — деди суҳбатдош.

Свердлов Ўзбекистон ҳукумати халққа қулоқ сола бошлади, деб ҳисоблайди. Президентнинг амалдорлар халққа яқин бўлиши ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланишлари кераклиги ҳақидаги сўзлари давлат раҳбарининг ҳокимият вакиллари қандай ишлашлари лозимлиги ҳақида яққол қарашга эга эканлигини кўрсатади.

"Бу ҳақда илгари ҳам гапирилган, лекин ҳозир амалда кўринмоқда", — деди у.

HRWнинг ҳисоботига кўра, кейинги 14 ой давомида Ўзбекистонда 16 нафар сиёсий фаол қамоқхоналардан озод қилинган. Бу олдинга силжиш деб баҳоланмоқда.

"Бу аҳамиятга эга рақам. Биз ҳукумат билан "сиёсий маҳбус" атамаси борасида ҳам мулоқотга киришганмиз. Бу ҳукумат учун нозик масала эканлигини тушунамиз, лекин улар мана шундай мавзу бўйича ҳам биз билан мулоқот олиб бораётганидан мамнунмиз. Бу суд тизимини кузатиб бораётган инсонларга умид бағишлайди", — деди Свердлов.

Ташкилот олдинга силжиш бўлаётганини кўраётган учинчи соҳа бу долзарб мавзуларни ёрита бошлаган ОАВ фаолиятидир. Масалан, жонли эфирларда пахта теримида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги ҳақида кўрсатувлар берилди.

Танқидий овоз

HRW ўзининг мустақил мақомга эга эканлигини, инсон ҳуқуқлари соҳасидаги тадқиқотларга халал бериши мумкинлиги боис ҳеч қандай ҳукумат тузилма томонидан молиялаштирилмаслигини таъкидлайди.

"Бизнинг офисимиз Нью-Йоркда жойлашган, лекин биз Америка ташкилоти эмасмиз, биз ҳақиқатан Америка ёки бошқа давлат ҳукуматидан мустақил ташкилотмиз ва инсон ҳуқуқлари ҳақида бонг урувчи танқидий овоз бўлиб қоламиз", — деди суҳбатдош.

HRW офиси

Мулоқот ўрнатилганидан сўнг ташкилот сермаҳсул ҳамкорлик давом этишига умид қилмоқда. Шу боис ҳамкорликда Олий суд қарори масаласи ўрганилмоқда.

Свердловнинг фикрича, турли учрашув ва музокаралар давомида Ўзбекистон ҳукумати HRWга мамлакатда мунтазам асосда фаолият олиб бориши учун имконият яратиб бериш борасида сиёсий иродасини намойиш этди.

Офиснинг очилиши янги сиёсий муҳитда қандай қарор қабул қилишни ўйлаётган бошқа ташкилотлар учун муҳим воқеа бўлади. Свердлов ҳар икки томон мавжуд тўсиқлар бартараф этилиши учун ҳамкорликда иш олиб боришига ишонч билдирди.

545
Аллея на Ганге

Оқилов болалар орасида ҳам коронавирус билан касалланиш кўпаётганини маълум қилди

71
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзосининг сўзларига кўра, ҳозирда педиатрик койкалар захираси тайёрланмоқда.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов Ўзбекистонда ҳам болалар орасида коронавирус билан касалланиш ортаётганини маълум қилди.

“Мана, мактаблар ишлашни бошлади. Табиийки, касалланиш сони бугунга келиб ошиб бормоқда. Минг афсус, Ўзбекистонда олдин болалар деярли касал бўлмаётганди, ҳозир болалар контингентининг ичида ҳам касалланиш бор. Шунинг учун биз педиатрик койкалар захирасини ҳам тайёрлаяпмиз ва педиатр кадрларни ҳам тайёрлаш режалаштирилган”, - деди у “Ўзбекистон 24” телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ 17 сентябрь куни Ўзбекистонда коронавирус пандемияси бошланган буён биринчи марта 11 ёшли бола вафот этгани маълум бўлганди.

Бўстонлиқ тумани Ғазалкент шаҳрида истиқомат қилган 11 ёшли фуқаро 5 сентябрь куни туман тиббиёт бирлашмаси қабул бўлимига тез тиббий ёрдам машинасида олиб келинган. Болада ўша вақтда бурундан қон кетиши, тана ҳароратининг 38 даражага кўтарилиши, нафас сиқиши кузатилган. Кўкрак қафаси ренгени қилинганда 50 фоиз зарарланиш аниқланган.

Бола 2012 йилдан буён сурункали гломерулонефрит, нефротик шакли, сурункали буйрак етишмовчилиги, камқонлик ва семизликнинг учинчи даражаси ташхиси билан диспансер назоратида турган ва ногиронлик нафақаси олиб келган.

Кўрилган даво чораларига қарамасдан, бемор сурункалн гломерулонефрит, буйрак етишмовчилининг терминал босқичи, семизлик ва анемиянинг учинчи даражаси,  икки томонлама пневмониянинг оғир шакли натижасида вафот этган.

71
Теглар:
Ўзбекистон, коронавирус
Мавзу:
COVID-19 умумжаҳон пандемияси
Скончался ветеран узбекского футбола Наримон Джалолов

Ўзбек футболи фахрийси Наримон Жалолов вафот этди

52
(Янгиланган 12:14 20.09.2020)
Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Бугун, 20 сентябрь ЎФА Фахрийлар кенгаши раиси Наримов Жалолов 88 ёшида оламдан кўз юмди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Наримон Жалолов 1931 йил 23 сентябрь куни туғилган. Унинг ташаббуси билан Тошкент шаҳри ва вилоятларида кўплаб стадионлар қад ростлаган.

1968 йилда “Пахтакор” клуби раҳбари сифатида ишлаган ва ўша даврда жамоа Собиқ Иттифоқ кубогининг финалига қадар етиб борган эди. Мустақилликнинг илк йилларида ЎФФ вице-президенти лавозимида ишлаган.

Наримон Жалолов ўзбек футболи ривожига қўшган ҳиссаси учун ҳукумат томонидан “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий” фахрий унвони ва “Шуҳрат” медали билан билан тақдирланган.

52
Бомбардировщик-ракетоносец Ту-160 Владимир Судец Военно-космических сил России

Россия Ту-160 самолётлари янги жаҳон рекордини ўрнатди

51
Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

ТОШКЕНТ, 20 сен — Sputnik. Россиянинг Ту-160 стратегик бомбардимончи самолётлари 19 сентябрь куни янги жаҳон рекордини ўрнатди. Бу ҳақда РИА Новости хабар қилди.

“Бугун узоқ парвозлар икки экипажи Ту-160 стратегик ракета ташувчиларида узоққа парвоз қилиш ва парвоз давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишди. Россия ҲКК учувчилари 25 соатдан кўпроқ вақт ҳавода бўлиб, 20 минг километрдан ортиқ масофани учиб ўтишди”, - Россия Ҳаво-космик кучлари узоқ парвозлар қўмондони, генерал-лейтенант Сергей Кобилаш.  

Кобилаш ушбу тоифа самолётларда ҳали ҳеч ким бундан узоққа учмаганлигини қўшимча қилди.

2010 йилдаги аввалги рекордни ҳам Ту-160 ўрнатган. Ўшанда парвоз 24 соату 24 дақиқа давом этган.

Ту-160 бомбардимончи самолётлари парвози  йўналиши Шимолий Муз океани, Тинч океани, Карск денгизи, Лаптевлар, Шарий-Сибирь, Чукотка, Баренцево денгизларининг нейтрал ҳудудлари бўйлаб ўтган.

Америка журнали Россиянинг энг хавфли жанговар самолётини айтди

Парвоз ва қўниш Саратов вилоятидаги Энгельс аэродромида содир бўлди. Тўхтовсиз парвоз пайтида Ту-160 самолёти олти ва Ил-78 самолёти уч маротаба ҳавода ёнилғи қуйишни амалга оширди. Маршрутнинг айрим босқичларида ракета ташувчиларга Су-35 қирувчилари, шунингдек, хорижий давлатларнинг самолётлари ҳамроҳлик қилди. Россия бомбардимончиларининг парвози ҳаво ҳудудидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилинган ҳолда амалга оширилган.

51