Элчи: Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиши кун тартибидан ўрин олмаган

Oбуна бўлиш
Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси "Россия ва Ўзбекистон: стратегик шерикликнинг 25 йили" кўргазмаси каталоги тақдимотида ҳозирда икки давлат ўртасидаги муносабатлар юқори чўққига чиққанлигини таъкидлади

ТОШКЕНТ, 8 дек — Sputnik. Айни пайтда Тошкент кун тартибидан Евроосиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИИ) қўшилиш масаласи ўрин олмаган, деди Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Баҳром Ашрафхонов.

"ЕОИИ борасидаги масала ҳозирча кун тартибидан ўрин олмаган", — деди у "Россия сегодня" Халқаро ахборот агентлигида бўлиб ўтган "Россия ва Ўзбекистон: стратегик шерикликнинг 25 йили" кўргазмаси каталоги тақдимотида.

Элчининг қўшимча қилишича, чорак аср мобайнида Ўзбекистон-Россия муносабатлари турли босқичлардан ўтган, мураккаб даврлар ҳам бўлган. Аммо муносабатлар ҳамиша дўстона бўлган, ҳозирда эса икки давлат ҳамкорлиги ўзининг юқори чўққисида.

ЕОИИ Божхона иттифоқи ва Ягона иқтисодий макон негизида ташкил этилган ва 2015 йил 1 январдан буён фаолият кўрсатаётган халқаро интеграцион иқтисодий бирлашмадир. Ҳозирда Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистон ЕОИИ аъзолари ҳисобланади.

Янгиликлар лентаси
0