Ўзбекистонда Ислом академияси ташкил этилади

© Sputnik / Саид Царнаев / Медиабанкка ўтишВо время службы в мечети. Архивное фото
Во время службы в мечети. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида икки йиллик магистратура, уч йиллик таянч докторантура ва уч йиллик докторантура фаолият юритади.

ТОШКЕНТ, 15 дек – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо чекди. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Ислом академияси ҳузурида икки йиллик магистратура, уч йиллик таянч докторантура ва уч йиллик докторантура фаолият юритади. Мустақил тадқиқотчилар учун масофадан ўқиш, тадқиқот ишларини мустақил олиб бориш имконияти яратилади, хориждан докторантлар ва тадқиқотчилар ўқиш ва амалиётга шартнома асосида қабул қилинади.

Магистратурага олий таълим муассасаларининг камида бакалавр даражаси дипломига эга бўлган, Академияда тайёрланадиган мутахассисликлар ихтисослигига мос келадиган йўналишларни битирган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари қабул қилинади.

Академияда “Қуръоншунослик”, “Фиқҳ илми”, “Ҳадисшунослик” ва “Калом илми” мутахассислиги бўйича магистрларни, шунингдек ушбу соҳада чуқур тадқиқотлар олиб борувчи илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрланади.

Янгиликлар лентаси
0