Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистон темир йўл қурилишини муҳокама қилади

Oбуна бўлиш
Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларини боғлаб турувчи темирйўл лойиҳаси 20 йилдан бери муҳокама қилиб келинмоқда

ТОШКЕНТ, 26 дек – Sputnik. 2017 йилнинг 27 декабрь куни Тошктент шаҳрида Ўзбекистон, Хитой ва Қирғизистон делегацияларининг "Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон" темир йўли лойиҳаси бўйича уч томонлама учрашуви бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Грузовой состав на железнодорожном пути - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон – Қирғизистон – Хитой темир йўли қурилиши амалий босқичга ўтмоқда

Хитой делегациясига Ривожланиш ва ислоҳотлар бўйича давлат қўмитаси департаменти бош директори ўринбосари Чжен Чипинг, Қирғизистон делегациясига транспорт вазири Жамшитбек Калилов ва Ўзбекистон делегациясига "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси ўринбосари Акбар Шукуров бошчилик қилади.

Хабарда айтилишича, 25 декабрдан уч мамлакат вакилларидан иборат ишчи гуруҳлар томонидан навбатдаги учрашув материаллари тайёрланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитой ва Марказий Осиё мамлакатларини боғлаб турувчи темирйўл лойиҳаси 20 йилдан бери муҳокама қилиб келинмоқда. Темир йўли Хитойдан бошланиб, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистондан ўтиб Эрон ва Туркия орқали денгиз портларига чиқиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0