Кўчки туфайли "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" йўлида ҳаракатланиш тўхтатилди

© Sputnik / Владимир Иванов / Медиабанкка ўтишРасчистка дороги от снежных завалов, архивное фото
Расчистка дороги от снежных завалов, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Тошкент-Чирчиқ-Чимён" йўл бўйлаб ҳаракат таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар тўхтатилди

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Шанба, 30 декабрь куни "Тошкент-Чирчиқ-Чимён" трассасининг 69-километрида йўлнинг қатнов қисмига шикаст етказган кўчки содир бўлди. Бу йўл бўйлаб ҳаракат таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар тўхтатилди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабарига асосан.

Ҳайдовчилар учун эски айланма йўл очиқ бўлади. Бироқ бу йўл хавфсизлик талабларига жавоб бермагани сабабли, об-ҳаво шароити кескин ўзгарганда авариявий ҳолатлар юзага келиши мумкин.

Шу сабабли 4Р 6 трассаси очилмагунча Чимёнга автобус ва микроавтобусларда бориш тақиқланади.

Янгиликлар лентаси
0