Предновогодний Ташкент

Ўзбекистонда 1 январь куни кутилаётган об-ҳаво

392
(Янгиланган 15:37 31.12.2017)
1 январь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, 31 дек — Sputnik. Ўзбекистон гидрометеорология хизмати марказининг хабар қилишича, республикада 1 январь куни об-ҳаво башорати маълум қилинди.

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-2 даража совуқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятиларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 1 даража совуқ, 4 даража илиқ, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

392