“Козёл”ми ё қонун ҳимоячиси?

© fotoliaСимволы закона и правосудия
Символы закона и правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда, жиноятни фош этишда ёрдам берган фуқарога пул мукофоти берилиши ҳақидаги қонун, ижтимоий тармоқларда катта шов-шувга сабаб бўлди. Кўпчиллик бу борада салбий фикрга эга экани маълум бўлди...

ТОШКЕНТ, 11 янв – Sputnik. Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган "Фуқароларни жиноятчиликка қарши курашда иштироки учун рағбатлантириш тартиби тўғрисида ги низомга кўра, жиноятчини тутишда ёрдам берган фуқарога 3,5 млн сўмгача мукофот пули берилар  экан.

Купюры номиралом пятьдесят тысяч сум - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда жиноятчини ушлаб берганларга катта миқдорда мукофот берилади

Бугун ушбу хабар Facebookдаги “Халқ билан мулоқот” гуруҳида энг фаол муҳокама қилинаётган мавзулардан бирига айланди.

Қолдирилган изоҳларга кўра, фойдаланувчиларинг 90% жиноятни олдини олиш ва уни фош этишга қаратилган ушбу фаолиятни кескин қоралаган. Уларнинг фикрича бирор қонунбузарлик ёки жиноят ҳақида хабар берган фуқаролар “казёллар”, “сотқинлар”, “қулоқлар” ва бошқа ёмон ва ҳақоратли сўзларга лойиқ кишилардир.

Ундан ташқари, айрим фойдаланувчилар хабар берган фуқаролардан кейинчалик ўч олиниши мумкинлигига ҳам шама қилган. Хусусан, гуруҳ аъзоларидан бири “Павлик Морозовлар кўпаяр экан-да” деб ёзган. Бошқаси эса, “Қотилликлар сони кескин ошади”, деган. (Павлик Морозов – ўз бойлигини яширганлар ҳақида совет ҳукуматига хабар бергани учун ўрмонда яширинча ўлдирилган ёш бола)

Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
2017 йилда Самарқандда содир этилган ҳар бешинчи жиноят очилмай қолган

Шу ўринда дунё тажрибасига назар солсак, АҚШда бундай қонун бир асрдан бери амал қилиб келмоқда ва жамият учун унинг натижаси фақат ижобий бўлган. Европа мамлакатларида ҳам шу каби қонунлар бор. Россияда бундай хабарлар учун 500 минг рублгача мукофот белгиланган.

Хўш, Ўзбекистонда, жиноятни олдини олдишга ёрдам берган кишига нисбатан нега бундай муносабат билдирилмоқда?

Биринчидан, бундай дунёқараш бизнинг жамият онгида собиқ Иттифоқдан қолган “меърос”лардан  бири десак адашмаймиз. Балким бунга қатағон йилларидан қолган қўқув сабабчидир. Лекин, бизнингча, кўпроқ ҳозиргача айрим давраларда обрўси баланд бўлган “воровской закон”лар таъсири – яъни ўғриларнинг ёзилмаган қонун ва қоидалари сабаб бўлса керак.

Иккинчидан, Мустақиллик йилларида ҳам ҳуқуқни сақлаш органлари ва суд-ҳуқуқ тизимида кузатилган кўплаб камчиликлар, ноҳақликлар, ёлғон ва туҳматлар асосида фуқаролар қамалиш ҳоллари бўлгани туфайли, суд-ҳуқуқ тизимга бўлган ишончсизлик ҳам сабаб бўлса керак.

Қурилиш - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура арзон уйларни сотиб олишда фирибгарликка йўл қўйилганини тасдиқлади

Бугунги кунда, юқоридаги иккала сабабнинг ҳам долзарблиги йўқолган. Худога шукурки, “қонундаги ўғри”лар жамиятни бошқарган даврлар ҳам, прокурорлар ҳам хону ҳам бек бўлган даврлар ҳам – ортда қолди. Лекин кўпчиллик замон ўзгарганини пайқамасдан, ҳалигача инерция бўйича яна эскича қўрқувлар асосида фикр юритмоқда ва бошқаларни ҳам шунга ишонтиришга, кези келса қўрқитишга ҳаракат қилмоқда.

Ваҳоланки, ана шундай хабарлардан бири бир кун келиб уларнинг ўзларини ёки оила аъзоларининг ҳаётини, мулкини сақлаб қолиши мумкинлиги ёки бошқа бирор мудҳиш жиноятнинг олдини олиши мумкинлиги – уларнинг эсига келмайди.

Шу ўринда бир савол туғилади, агар киши ҳалол меҳнат билан оила боқса, халқ ва жамият олдда виждони пок бўлса, бировнинг ҳам давлатнинг ҳам ҳаққини емаса – ушбу янги қонун унга қандай хавф солиши мумкин? Ёки нимаси билан унга ёқмаслиги мумкин?

Лекин доимий равишда қонунни бузиб келаётган, ноқонуний бизнес юритаётган, катта-кичик жиноятни ўзига одат қилиб олган кишиларга, порахўр амалдорларга – албатта, бу қонун ёқмайди.

Милиция ходими - Sputnik Ўзбекистон
Назоратнинг кучайтирилиши жиноятчилик пасайишига олиб келмаслиги расман тан олинди

Биз чин дилдан умид қиламизки, Ўзбекистон аҳолиси орасида бундайларнинг сони кам ва ушбу янги қонун фақатгина жиноятларнинг олдини олишга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни кучайтириш учун хизмат қилади.

Қолаверса, янги қонуннинг асосий мақсади, бирор кимни бой қилиш эмас, аслида Ҳукумат — келинглар, жиноятчиликка қарши барчамиз бир жону бир тан бўлиб курашайлик, демоқчи. Жиноят ҳақида хабар берган киши  “қулоқ” ёки “козёл” эмас, аксинча ўз бурчини яхши тушунган фуқаро, қонун ҳимоячиси демоқчи.

Янгиликлар лентаси
0