“Ўзбекча орзу” – кам таъминланган ва тарбияси қийин ёшлар учун имконият

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишОбучение
Обучение - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
“Ўзбекча орзу” – янги давлат дастури бўлиб, у кам таъминланган ва тарбияси қийин ёшларга инглиз тили, компьютерда ишлашни ўрганиш имкони яратди ва шу билан жамиятда мавжуд бўлган салбий стереотипларни йўқ қилади.

ТОШКЕНТ, 13 янв — Sputnik. Ўзбекистонда янги “ижтимоий лифт” ишга туширилди – унинг ёрдамида кам таъминланган ва тарбияси қийин ёшлар замон талабига жавоб берадиган илмларни ўрганиши ва ўз орзуларини рўёбги чиқаришлари мумкин, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.

Следственный изолятор - Sputnik Ўзбекистон
Судланувчи Ёшлар Иттифоқи кафиллигида қамоқ жазосидан озод қилинди

Янги дастур доирасида компьютер саводхонлиги ва инглиз тилидан махсус ўқув курслари ташкил қилинади. Шундай ўқув курсларидан биринчиси Тошкентнинг Сирғали тумани ҳудудида иш бошлайди. Ўқув курсларини битирган ёшларни амалий машғулотлар ва иш билан таъминлаш режалаштирилган

Ушбу дастур ташкилотчилари Ахборот технологиялари вазирлиги ва Ўзбекистоннинг фаол ёшларидир. Ташкилотчилар ушбу дастурга “Америкача орзу” мисолида “Ўзбекча орзу” деб шартли ном беришган.

“Жамиятда шундай фикр бор: Ўзбекистонда фақат таниш билиш орқали муваффақиятга эришиш мумкин. Бу ёш авлодни тарбиялашда жуда салбий таъсир кўрсатади ва уларнинг ҳаётдаги  қадриятларининг бузилишига олиб келади. Шунинг учун биз ушбу “Ўзбекча орзу” — махсус кадрлар тайёрлаш тизимини ишлаб чиқдик”, — деди дастурнинг 22 ёшли координатори Тимур Аллаяров.

“Ўзбекча орзу”нинг асосий принципи – ҳар қандай фуқаро ўзининг моддий ҳолатидан қатъий назар, жамият қўллаб-қувватлаши ва тинимсиз меҳнат ёрдамида муваффақиятга эришиши мумкинлигини исботлашдир.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев по время осмотра Сардобского водохранилища - Sputnik Ўзбекистон
Орзу мамлакати

Аллаяров айтишига қараганда, ушбу ўқув крсларига ташриф буюрган кишилар, билан ўзларининг яқинлари билан олинган маълумот билан бўлишишади ва ушбу қадриятларни жамиятда тарқатишга хизмат қилишади.

“Раҳбарият бизнинг ташаббусни қўллаб-қувватлаётганидан биз жуда хурсандмиз. Улар бизга жуда қисқа вақт ичида офис ва керакли анжомларни тайёрлаб беришди. Агар биз жаҳонда етакчи бўлмоқчи эканмиз, ўз тажрибамиз ва билимларимиз билан баҳам кўришиб, жамиятни ҳозирдан ривожлантиришимиз керак”, — деди Аллаяров.

Янгиликлар лентаси
0