ТОШКЕНТ, 27 янв – Sputnik. Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси хонадонларни электр ва газ ёрдамида иситганда, эҳтиёт чораларини унутмасликка чақирди.
“Ушбу қоидаларга риоя этиш билан Сиз ўзингиз ва яқинларингизни ҳамда уй-жойингизни ёнғиндан асраб қолган бўласиз”, — дейилган хабар сўнггида.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. Россиянинг Внуково аэропорти жорий йилнинг апрель-май ойлариданоқ қатор йўналишлар бўйича парвозлар қайта тикланишига умид қилмоқда. Бу ҳақда директорлар кенгаши раҳбари, аэропортнинг шерикликдаги эгаси Виталий Ванцев маълум қилди.
Ванцев биринчи навбатда Ўзбекистон ва Тожикистон билан авиақатнов тикланишига умид билдирди.
“Биз апрель-май ойларидан ҳар ҳолда ҳамкорларимиз – МДҲ мамлакатлари билан очилишини (авиақатнов – таҳр.) кутяпмиз, аввало, Ўзбекистон ва Тожикистон билан. У ерда эпидемиологик вазият бизга қараганда анча яхшироқ. Билганингиздек, бизда ҳам у барқарорлашмоқда, шунинг учун бу икки бозор биз учун очилишига умид бор”, - деди Виталий Ванцев. Унинг сўзларидан РИА Новоси иқтибос келтирган.
Внуково аэропорти август-сентябрь ойига келиб барча халқаро йўналишлар бўйича парвозларнинг тўлиқ тикланишига умид қилмоқда.
“Халқаро рейслар очилиши билан йўловчилар оқими тикланишига умид қиляпмиз. Ўйлайманки, ҳар ҳолда барча халқаро йўналишлар очилади, эҳтимол, август-сентябрь ойига келиб”, - деди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москвага ташрифи давомида россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан учрашиб, икки мамлакат ўртасида мунтазам авиақатновларни тиклаш масаласини муҳокама қилгани хабар қилинган эди. Бундан ташқари, Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Жасурбек Чориев ҳукумат Россия махсус комиссиясига мунтазам парвозларни қайта тиклашни таклиф қилиб, мурожаат йўллаганини маълум қилган эди. У жорий йил март-апрель ойида бирор бир ижобий жавоб бўлишига умид билдирилаётганини таъкидлаган эди.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021 йилнинг февраль Ўзбекистонда 53 460 нафар чақалоқ туғилган. Шулардан 27 623 нафари ўғил, 25 837 нафари эса қиз болалардир. Бундан Давлат статистика қўмитаси маълумотлари дарак бермоқда.
Энг кўп туғилиш Самарқанд вилояти (6 441 нафар) да қайд этилган. Кейинги ўринларда Қашқадарё (5599), Фарғона (5786) ва Андижон вилоятлари (4978). Тошкент шаҳрида 4421 нафар чақалоқ дунёга келган.
Вилоятлар орасида энг кам туғилиш Навоий (1359), Сирдарё (1430) ва Жиззах вилоятларида (2361) кузатилган.
Жумладан, февраль ойида 1 166 нафар эгизак болалар туғилган.
ТОШКЕНТ, 4 мар — Sputnik. 2021-2022 йилларда Фарғона вилоятида тўртта заводда электроскутер ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда. Бу президентнинг “Электротехника саноатини янада ривожлантиришва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган.
Барча лойиҳалар хусусий ва ташаббускорлар маблағи эвазига амалга оширилади. Лойиҳалардан учтаси “Қўқон”эркин иқтисодий зонасида бўлади.
Яна бир лойиҳа Учкўприк туманида режалаштирилган. “Technoworld” 2 минг дона электр мотор ва скутер ишлаб чиқаришга 2,2 млн доллар сармоя киритади. Ишга тушириш муддати 2022 йил июнь ойига режалаштирилган.