Ўзбекистонга Россия ҳарбий делегацияси ташриф буюрди

© Минобороны РУзДелегация Минобороны России рассказала Узбекистану о реформах в ВС
Делегация Минобороны России рассказала Узбекистану о реформах в ВС - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинди

ТОШКЕНТ, 6 фев – Sputnik. Россия Қуролли кучлар Бош штаби жанговар тайёргарлик бош бошқармаси бошлиғи генерал-лейтенант Иван Бувальцев бошчилигидаги ҳарбий делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Начались узбекско-российские военные учения - Sputnik Ўзбекистон
Форишда Ўзбекистон-Россия ҳарбий машқлари бошланди

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги икки томонлама ҳарбий ҳамкорлик режасига асосан амалга оширилган ташриф давомида тегишли масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, Россия Федерацияси ҳарбий делегацияси вакиллари Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясида бўлиб, кадрлар тайёрлаш жараёни, яратилган шароитлар билан танишишди. Шундан сўнг И. Бувальцевнинг Россия қуролли кучларининг жанговар тажрибаси ҳақида академияда маърузаси тингланди. Тадбир барча ҳарбий округ қўшинларига онлайн тарзида узатилди.

Вазирликнинг билдиришича, Ўзбекистоннинг бошқа давлатлар билан икки томонлама ҳарбий ва ҳарбий-техник ҳамкорлик доирасидаги чора-тадбирлар кўлами тобора кенгайиб, олий ҳарбий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар, кўп йиллик хизмат тажрибасига эга офицерлар томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқот ишлари, долзарб йўналишлардаги изланишлар хориж тажрибасига таянган ҳолда амалга оширилмоқда.

Ўтган йилнинг 3-7 октябрь кунлари Ўзбекистондаги "Фориш" тоғли ҳарбий полигонда Ўзбекистон ва Россия қуролли кучларининг қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказилди. Сўнгги бор бу каби машғулотлар 12 йил аввал ўтказилган эди.

Янгиликлар лентаси
0