Тошкент марказида Тожикистон элчихонасининг янги биноси қурилади

Oбуна бўлиш
Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилиши ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади

ТОШКЕНТ, 16 фев — Sputnik. Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги биноси учун Ўзбекистон пойтахти марказидан ер ажратилади. Қурилиш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

КПП на границе Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида аҳоли учун қулай пост очилди

Ажратилган ерда элчихона биносидан ташқари, Тожикистон дипломатлари учун уй-жой, дипломатик ваколатхона учун керакли бўлган бошқа объектлар қурилади, деб ёзади Podrobno.uz.

Барча қурилиш ва ободонлаштириш ишлари Тожикистон бюджети ҳисобидан молиялаштирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг март ойи бошида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифи амалга оширилиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0