UzAirways баҳор-ёз мавсумида парвозлар сонини кўпайтиради

© Commons.wikimediaСамолёт авиакомпании "Узбекистон хаво йуллари"
Самолёт авиакомпании Узбекистон хаво йуллари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда

ТОШКЕНТ, 17 фев — Sputnik. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси баҳор-ёз мавсумида янги йўналишлар очиш билан бир қаторда амалга оширилаётган парвозлар сонини ҳам кўпайтиришни режалаштирмоқда.

Покупка авиабилета - Sputnik Ўзбекистон
"Ўзбекистон ҳаво йўллари"га чипталарни таннархидан паст нархда сотиш ҳуқуқи берилди

МАК матбуот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 24 майидан бошлаб, авиакомпания ҳафтасига бир марта Барселонага (Испания) парвозларни бажаришни бошлайди. Шунингдек, баҳор-ёз жадвалида Мумбайга (Ҳиндистон) ҳам мунтазам қатновларни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Авиакомпания томонидан амалга оширилаётган қатновлар сони ҳам ортади. Нью-Йоркка парвозлар ҳафтасига уч марта, Истанбулга 10 марта, Сеулга 4 марта ва Новосибирскка уч марта бажарилади.

Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси Европа ва Осиёнинг 40 дан зиёд шаҳарларига мунтазам қатновларни амалга оширмоқда.

Янгиликлар лентаси
0