Адлия вазирлигининг бепул маслаҳатхонаси очилди

Oбуна бўлиш
Қабул душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача амалга оширилади.

ТОШКЕНТ, 21 фев – Sputnik. Ушбу йилнинг 21 февралдан Адлия вазирлиги фуқаролар учун бепул юридик маслаҳатлар беришни ташкил этди, деб хабар қилмоқда вазирлик матбуот хизмати.

“Инсон ҳуқуқлари соҳасида фуқароларга бепул юридик ёрдам кўрсатиш, уларга ҳуқуқий ахборот ва оғзаки маслаҳатлар бериш мақсадида Адлия вазирлиги 2018 йилнинг 21 февраль кунидан бошлаб Тошкент давлат юридик университетининг юридик клиникасида фуқаролар қабулини ташкил этади”, — дейилади хабарномада.

Хабарда айтилишига кўра, қабул  душанба, чоршанба, жума кунлари соат 10:00 дан 12:00 гача амалга оширилади. Манзил — Тошкент шаҳри, Сайилгоҳ кўчаси, 35-уй.

 

Янгиликлар лентаси
0