Классическая детская коляска.

Мени сотган онамга мактуб: менга сиздан ўзга хеч ким, ҳеч нима керак эмас эди

1935
(Янгиланган 22:32 23.02.2018)
Тез-тез кўзимиз тушади: Тошкентда аёл ўз фарзандини икки минг долларга сотмоқчи бўлди... Фарзандини сотиб пулига уй олмоқчи бўлган аёл қўлга олинди... Спутник муаллифларидан бири сотилган бола тилидан жигарбанди ўрнига валютани яқинроқ кўрадиган оналарга мактуб ёзди. Ёзилганларнинг барчаси муаллиф таассуроти, холос

Менинг меҳрибоним! (ғалати, энди бу ибора киноядай эшитиляпти).

Биламан, катталар биз гўдакларни ҳеч нимадан хабарсиз, тушунмайди, деб ўйлайди. Сиз ҳам шундай фикрлайсиз, ойи. Биз эса аслида жуда кўп ҳақиқатни биламиз, ҳатто сиз аллақачон унутиб юборган туйғуларни ҳам тиниқроқ ҳис этамиз (маломат қилмаяпман, фақат меҳрни назарда тутганим йўқ).

Ёруғ оламга келган вақтимда илк бор қўлингизга олиб, кўкрак тутганингизда ҳидингизни туйдим. Бу ҳидни ҳалигача минг-минглаб ифорлар орасидан адашмай таниб оламан…

Сизнинг қуёш каби юзингизни ҳам ўшанда кўрганман ва бир умрга жажжи онгимда муҳрланиб қолган.

Офтоб каби ёруғ, илиқ ва меҳр уфурган чеҳра, тинчлик, хотиржамлик, тўкинликни ваъда қилаётган, шундан далолат бераётган ҳидингиз ёруғ оламга келиб, чеккан азобларимни босиб кетган эди.

Катталар ҳаёт ҳақида кўп билими борлигини, буни умрлари давомида тўплаганларини айтиб, мақтанишади. Лекин бир ҳақиқатдан бехабарсиз — одам вақт ўтган сари энг нозик туйғуларини йўқотиб, унутиб боради. Биринчи бўлиб, онанинг ҳидини унутасиз. Сўнг унинг юзидан чарақлаган нурни илғамай қўясиз. Сизга ўхшаганлар эса бора-бора меҳрни ҳам унутади. Пул билан, ўша суратли, жонсиз қоғозлар билан ҳаммасига эришса бўлади, деб ўйлайсиз. Мени аллақанча қоғозга алишдингиз… Бу қоғозлар муаммоларимни ҳал қилиб беради, деб ўйладингиз? Ўз жигаргўшангиз, яқинда қонингиз, танангиз бир бўлган, сиз учун ҳар нега қодир фарзандингизни сотиб, яна қандай муаммони ҳал қилмоқчи бўлдингиз, билмадим!?

Пул керакмиди сизга? Унга уй-жой қилмоқчимидингиз? Мени олиб бориш учун уйингиз йўқмиди? Менга кийим, қуруқ сут олиб беришга қурбингиз келмасмиди?

Менга пул керак эмас, ойижон! Менинг пулим ҳам, борим ҳам, йўғим ҳам ўзингиз! Менга уй керак эмас! Сизнинг бағрингиз ҳар қандай кошонадан улуғ!

Менга кийим керак эмас! Эски бўлса ҳам кўйлагингизнинг этагига солиб, ўраб олиб юрсангиз, менга шу энг пўрим кийимдан афзал.

Менга қуруқ сут ҳам зарур эмас! Кўкрагингиздан келиб турган сутнинг ўзи етарли. Худойимнинг ўзи мен учун керак бўладиган ҳамма-ҳаммасини муҳайё қилган эди-ку. Сиз нега кўнмадингиз? Мен ҳали нафсим ва эҳтиёжимдан минг баробар кўпроқ талаб қиладиган очкўзлик даражасида эмасдим. У сиз, катталар, нафсингизга эрк берасиз, бизга эса озгина меҳр ва Аллоҳ юборган неъматлар етарли.

Кўряпсизми, ойижон, менга ҳеч нарса керак эмас, сизни безовта ҳам қилмасдим, фақат иссиқ бағирингизда бўлсам бас эди.

Сен ишонган якка-ю ягона инсонинг сени сотса, якка-ю ягона таянчинг устингга тоғларни қулатса… Қайга бориш, кимга додингни айтиш мумкин? Ахир мен ожизман, на ўз фикримни айта оламан, на ўзимни уддалайман. Биров учун хулоса қилаётганда одам, айниқса она, ўзининг манфур мақсадларини устун қўйиши керакми? Сиз мени дунёга келтирган бўлсангиз-да, мен учун хулоса қилишга, мен учун гапиришга, мен учун қарор қабул қилишга ҳаққингиз йўқ эди-ку!

Оналар фарзанди учун нима иш қилмасин, ҳаммаси кечирилади, лекин ҳатто фарзандидан ўзининг разил мақсади учун фойдаланган сизни ким деб аташ мумкин?!

Сиз мени инсон ўрнидан кўрмадингиз… мендан кўра аллақанча яшил қоғозчаларни афзал билдингиз. Она ва бола ўртасидаги меҳрдан улуғроқ бўлган бу қоғозлар нима ўзи? Уларга шу меҳрдан ҳам ортиқ, шу меҳрдан ҳам улуғроқ нимани олиш мумкин? Билмайман…

Ишонинг, бир кун улғайсам, ҳамма муаммоларингизни ўзим ҳал қилиб берардим… бир кун катта бўлиб, ёнингизда туриб, ишлаб, ўша қоғозчалардан кўпини топиб берардим, ойижон! Ўша қоғозчаларга шунчалар ўч экансиз, наҳотки билмадингиз, мен ёнингизда, омон бўлсам, сизнинг тирик пулларингиз ҳам бўлишим мумкин эди. "Бор, пул топиб кел", десангиз ишлаб, меҳнат қилиб топиб келардим. Барибир сизни ташлаб кетолмасдим-ку!

Болалигимда сиз менга меҳр берсангиз, кексарганингизда мен сизга меҳр берадим-ку! Жудаям калта ўйладингиз! Бу дунёдаги энг қадрли валюта — меҳр эканини, наҳотки билмайсиз? Синмайди, қадрсизланмайди, ўлмайди… Меҳр кўзингизни кўр қилган доллардан ҳам қадрлироқ эканини билмайсиз. Сизга ўхшаганлар адашиб, долларга ҳар нимани оламан, деб ўйлайди. Аслида улар долларга меҳр сотиб олмоқчи бўлишади. Долларни-ку топишади, лекин меҳрни…

Бир ҳақиқатни билмадингиз, ойижон, қоғознинг жони йўқ, қоғозга кўп нарсаларни алиштирса бўлади, лекин меҳрни олиб бўлмайди… Пулни бугун бўлмаса эртага, эртага бўлмаса индин топиш мумкин, у ҳеч ерга қочиб кетмайди, уни ҳар ердан, ҳар ишни қилиб топиш мумкин, лекин энди мени қайдан топасиз? Мен сизни қайдан топаман?!

Албатта, сиз бу қоғозлари хоҳлаганда фарзандга айлантириш, унинг меҳрини сотиб олиш мумкин, деб ўйлайсиз. Шундай фикрда бўлганингиз учун ҳам мени шуларга алмаштирдингиз. Ишонинг, ойижон, ҳақиқат бундай эмас. Ўртамиздаги меҳр битта юрак, бир онг билан яшаётган даврда бошланган. Қачонлардир иккаламиз бир томирдан озиқланганмиз, бир юрак билан яшаганмиз, бир онг билан фикр қилганмиз, ахир.

Билсангиз, бу дунёда сизга мендан-да яқинроқ одам йўқ эди. Буни тез унутганингизга ҳайронман. Иккаламиз яхлит эдик. Қирқ ҳафта бир тан, бир жон бўлиб яшадик…

Қирқ ҳафта!

Бу умримнинг энг лаззатли, энг шарафли, энг ёрқин, беғубор, беғам дамлари экан. Буни туғилганим ҳамоноқ сезганман. Тезроқ туғилишни, сизни кўришни жуда-жуда истардим…

Туғилиб, атрофдаги номаълум ҳид, ёруғлик, этни жунжиктирадиган ҳаво — ҳаммасини дарҳол сездим. Ўшанда мени тинчлантирган, чинқириб йиғлашимни тўхтатишга сабаб бўлган ягона илинж — сизнинг ҳидингиз ва чеҳрангизни кўриш бахти эди. Шунга эришдим ва улар мени бир умр тарк этмайди, деб ўйлаган эдим.

Бироқ…

Мен ҳали на ҳидингиз ва на юзингиздан ёғилиб турган нурни унутиб улгурмаган эдим. Уларга тўймаган ҳам эдим. Бу ҳид ва бу нур ҳаётга келиб, топганим, ҳис этганим энг қадрдон, энг олий туйғуларим, ишончим, борлиғим эди. Бироқ, сиз мени сотдингиз!

Бир инсон иккинчисига қилиши мумкин бўлган энг разил, энг қабиҳ ишни сиз ўз фарзандингизга қўлладингиз. Мен-ку, кимнинг қўлига тушдим, билмайман…

Балки фарзанд доғида юрган, уни эркалаб, папалаб ўстирсам, унга жонимниям фидо қилсам, деб орзу қилиб юрган, Худо зурриётдан қисган одамлардир… Балки, ўзининг аллақандай разил мақсадлари учун фойдаланмоқчи бўлаётган ёмон одамлардир…

Балки, инсон аъзолари билан савдо қилувчи нобакор кимсалардир… Билмайман, билишниям истамайман!

Ўз онаси сотган инсон учун энди бунинг нима аҳамияти бор? Туғилибоқ инсониятнинг энг разил хиёнатига дуч келган, тақдири, ҳаёти, туйғулари, орзу-ўйлари аллақандай тўрт-беш қоғоз парчасидан ҳам паст қўйилган гўдакка қолган барча ишлар, қилмишлар ўйиндай туюлади, албатта.

Омон бўлинг, ойижон! Ҳали мени кўп, жуда кўп эслайсиз!!!

Бир ожиз гўдак-да, деб ўйламанг… Мен-ку сизга ёмонлик тиламайман, лекин меҳрингизни сотиб, ўрнига арзон баҳога олганингиз — қаҳр умрингиз сўнгигача таъқиб қилади!

1935
Флакон с вакциной Pfizer/BioNTech от COVID-19

Ўзбекистонга 100 минг доза Pfizer/Biotech вакцинасини олиб келинади

33
(Янгиланган 14:18 18.01.2021)
Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Халқаро эмлаш ташкилоти билан ҳамкорликда мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

ТОШКЕНТ, 18 янв – Sputnik. Ўзбекистонга АҚШ ва Германия компаниялари томонидан ишлаб чиқилган вакцина келтирилади деб хабар қилмоқда Санитария-эпидемиологик осойишталик хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев.

Хабарда  айтилишига кўра, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс) ташкилоти билан ҳамкорлик доирасида мамлакат аҳолисининг 20 % миқдорида вакцинага буюртма берган.

— Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда, — дейди Юсупалиев.

Эслатиб ўтамиз, Pfizer/Biotech вакцинасини узулуксиз равишда юқори совуқлик -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Ушбу муносабат билан GAVI ташкилоти томонидан Ўзбекистонга 17та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилган.

Маълумот учун, Россияда ишлаб чиқилган Спутник V вакцинасини -17 даража ҳароратда сақлаш талаб этилади. Бугунги кунда ушбу вакцина билан эмланганлар сони 1 миллиондан ошган, вакцинанинг салбий оқибатлари кузатилмаган.

33
Заслуженный артист Узбекистана и Каракалпакстана Рахматжон Курбонов

Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили вафот этди

177
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, “Лазги” ансамбли ва Хоразм санъатининг устунларидан бири Раҳматжон Қурбонов вафот этди.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Ўзбек мумтоз қўшиқчилигининг йирик вакили, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист Раҳматжон Қурбонов вафот этди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Соҳир овоз соҳиби Раҳматжон Қурбонов ўз ижодий фаолияти давомида санъат ихлосмандлари қалбини забт этиши баробарида, ўзбек миллий-мумтоз қўшиқчилик санъати ривожига муносиб ҳисса қўшган. Айниқса “Лазги” ансамблига раҳбарлик қилган йилларда Хоразм мумтоз қўшиқлари ва рақслари республика ҳамда дунё узра янада кенгроқ тараннум этилди.

Қурбонов асл санъат дурдоналаридан “Чоргоҳ”, “Талқини Рост”, “Катта сувора”, “Чапандози сувора”, “Базиргоний”, “Қаро кўзим”, “Насруллойи”, “Махсус”, “Феруз-1”, “Феруз-II”, “Оразибон” каби кўплаб мақом ҳамда мумтоз ашулаларни юқори савияда ижро этган.

Раҳматжон Қурбанов кўп йиллар Ўзбекистон давлат филармонияси “Лазги” ашула ва рақс ансамбли раҳбари лавозимида меҳнат қилди ва ушбу ансамбль фаолиятини самарали бошқарди. 

У “Меҳнат шуҳрати” ордени билан тақдирланган.

“Хоразм вилояти филармонияси директори, беназир устоз, Хоразм санъати устунларидан бири Раҳматжон Қурбоновнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила- аъзоларига ҳамда яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз!”, - дея ёзди маданият вазири Озодбек Назарбеков.

177

Олимлар наркобарон Пабло Эскобарнинг бегемотлари хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда

14
Колумбиялик эколоклари таъкидлашича, Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда.

ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Наркобарон Пабло Эскобарнинг "кокаин бегемотлари" тез кўпайиши мамлакат экотизимига таҳдид солмоқда, деб айтишди колумбиялик олимлар Telegraph билан ўтказилган суҳбатда.

Африка жониворлари 1980-йилларда наркобарон Пабло Эскобар уларни ўз ҳайвонот боғига ноқонуний Колумбияга олиб келинган. Эскобар вафотидан сўнг, ҳукумат унинг уй-жойини назорат остига олди, ҳайвонларнинг аксарияти олиб кетилди, аммо тўрт дона бегемот сув ҳавзасида қолди. Ўшандан бери уларнинг авлодлари Магдалена дарёси ҳавзаси бўйлаб тарқалиб кетишди.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, ҳозирда Колумбияда 80 дан 100 гача бегемот яшайди, аммо 2040 йилга келиб уларнинг сони бир ярим мингга кўпайиши мумкин, шундан кейин уларни кўпайишини назорат қилиш имконсиз, атроф-муҳитга таъсирини эса қайтариб бўлмайди.

"Бегемотга ўқ отиш фикри ҳеч кимга ёқмаяпти, лекин  бошқа ҳеч қандай стратегия иш бермаслигини тан олишимиз керак" - деди эколог Натали Кастельбланко-Мартинес.

Африкада бегемотлар кўпайиши қурғоқчилик ва йиртқич жониворлар ови даврлари билан чекланиб турилади, дейилган Biological Conservation журналида чоп этилган  тадқиқотда. Аммо Магдалена ҳавзасида африкалик ҳайвонларнинг табиий душмани бўлмаган ва қуруқ даврлар унчалик узоқ эмас, бу уларнинг янада кўпайишига олиб келиши мумкин.

Кастелбланко-Мартинес сўзларига кўра, бегемотларнинг ахлати сувдаги фосфатлар ва азотнинг концентрациясини оширишини, паразитлар ва касалликлар маҳаллий фаунага, уй ҳайвонларига ва ҳатто одамларга юқиши мумкин.

Бундан ташқари, бегемот одамларга ҳужум қилиши мумкин. Масалан, ўтган йили шундай ҳолат юз берди: бегемот фермерга ҳужум қилиб, оёғидан тишлаб, осмонга улоқтирди. Бунинг оқибатида фермернинг оёқ ва бир нечта қовурғалари синган.

Экологлар бир неча йилдан бери бегемотларни стерилизация қилишга уринмоқдалар, аммо бу кўп вақт ва куч сарфлайди, мавжуд ресурслар эса жуда кам.

14