Грузия Ўзбекистон учун транзит юк ташиш нархини икки бараварга арзонлаштирди

© pixabayГрузовые вагоны
Грузовые вагоны - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Грузия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тбилиси шаҳри ҳокимиятида бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаси бутун линиясининг тақдимоти бўлиб ўтди

ТОШКЕНТ, 25 фев — Sputnik. Грузия Ўзбекистонга барча турдаги ўзбек маҳсулотлари ўз ҳудудидан темир йўл орқали ташиб ўтилиши учун 50% чегирма тақдим этди, деб хабар берди Sputnik мухбири.

Ўзбекистон Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, ташқи савдо вазири ўринбосари Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги ишчи гуруҳининг 22-23 февраль кунлари Тбилисига амалга оширган ишчи ташрифи давомида ушбу келишувга эришилди.

"Грузия темир йўллари" ОАЖ раҳбарияти билан бўлган учрашувда томонлар темир йўл соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро транспорт коридорларидан самарали фойдаланиш ва икки давлат темир йўллари орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини кўпайтириш бўйича келишувларга эришди.

"Ушбу музокараларнинг натижаларидан бири, бу Грузия томонидан барча турдаги ўзбек маҳсулотлари ташиб ўтилиши учун 50% чегирманинг тақдим этилишидир", — деди Соҳиб Саифназаров.

Бундан ташқари, Ўзбекистон делегациясининг Грузия Иқтисодиёт ва барқарор ривожланиш вазирлигида бўлиб ўтган учрашувида Тбилисида иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги учрашувини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Купол над зданием президентского дворца в Тбилиси. - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Грузия ўртасида ҳамкорлик ривожлантиришга келишиб олинди

Унинг доирасида махсус битимлар ва шартномалар тузиш, хусусан, транспорт ва логистика соҳасида, Грузия ҳудудидан ўтадиган транспорт коридорлари бўйича масалалар ва шунингдек, Тбилиси шаҳрида қўшма савдо уйининг очилиши муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Грузия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Тбилиси шаҳри ҳокимиятида бўлиб ўтган учрашувларда Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобил ва қишлоқ хўжалиги техникаси бутун линиясининг тақдимоти бўлиб ўтди. Йирик маҳаллий автодилерлар билан учрашувлар ўтказилди.

Саифназаровнинг сўзларига кўра, Грузия Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган автомобил ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги маҳсулотларига қизиқиш билдирган, шаҳар эҳтиёжлари учун автобуслар ҳамда қишлоқ хўжалиги корхоналари учун кичик механизациялаш маҳсулотларини етказиб бериш бўйича тендерларда фаол иштирок этишни таклиф қилган.

Шунингдек, Грузия қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Вино Миллий агентлигида бўлган учрашув натижасида тажриба алмашиш, узумчилик ва виночилик соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва вино-ароқ маҳсулотларини сертификация қилиш бўйича келишувларга эришилди.

Узум ва мевали дарахтларни кўпайтириш миллий маркази билан имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига кўра, хомашё базасини ўрганиш ва илмий-мослаштирилган узум кўчатларини етиштириш, экиш ва импорт қилишдаги истиқболли йўналишларни белгилаш учун Ўзбекистонга етакчи мутахассислар жалб қилинади.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг сентябрида Нью-Йоркда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Грузия бош вазири Георгий Квирикашвили икки мамлакат муносабатларини ривожлантиришга келишиб олишганди. 

Янгиликлар лентаси
0