Мирзиёев амалдорларга тўйларга боришни ман этди

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев
Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Президент дабдабали тўйлар қилиш ўрнига муҳтожларга ёрдам беришга чақирган

ТОШКЕНТ, 3 мар — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев дабдабали тўй-маросимларни нишонлайдиган давлат мансабдорларини танқид қилди, деб ёзади Uznews.uz.

Тўй кортежи - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон фаоллари мамлакат халқини дабдабага қарши курашишга даъват қилди

"Бош вазирдан бошлаб ҳокимгача, ижро органи раҳбарига тўй-маросимга бориши ман этилади. Чойхоналарнинг ёнида давлат машинаси турганини кўрган куним шартта ишдан олиб ташлайман, жиноий жавобгарликка тортаман. Тўй энг кўпи 150 кишига, ош 200 кишига бўлади. Бирорта раҳбар уйида туғилган кунини ҳам, тўйини ҳам мендан бошлаб нишонламайди", — деган Мирзиёев.

Президент дабдабали тўйлар қилиш ўрнига муҳтожларга ёрдам беришга чақирган.

"Бўлди, у замонлар тугади энди, одамларнинг ғашини келтиряпмиз, лаънатини келтиряпмиз. Маросим ҳам, тўй ҳам раҳбарларсиз бўлади. Бош вазир боради ғўдайиб ҳамма муовини билан, ҳамма туради… Сен ўша қилган 20 килограмм гўштингни пулига битта камбағалнинг уйига бориб краска қилиб бер, телевизор олиб бер, ноинсоф", — дея таъкидлаган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ республика "Маҳалла" хайрия жамоат фонди ва "Нуроний" жамғармаси фаолларининг ўзбекистонликларга мурожаатини эълон қилганди.

Мурожаатда кейинги пайтларда тўйлар, оилавий тантаналар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирларни ўтказишда шуҳратпарастлик, ўзини кўз-кўз қилиш, атрофда яшаётган одамларнинг ҳол-аҳволини инобатга олмаслик, ўзбек халқининг урф-одатлари ва анъаналарини менсимаслик каби салбий иллатлар кўзга ташланаётгани қайд этилган ва бундай иллатларга қарши ҳамма бир тану бир жон бўлиб курашиши лозимлиги айтилган.

Янгиликлар лентаси
0