Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировнинг ўғли қидирувга берилди

© pixabayМолоток
Молоток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
42 ёшли Алишер Қодиров товламачилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этишда гумон қилинмоқда

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Ички ишлар вазирлиги собиқ бош прокурори Рашиджон Қодировнинг ўғли Алишербек Қодировни қидирувдаги шахслар рўйхатига киритди.

Алишербек Қодировга нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг қуйидаги моддалари билан жиноят иши қўзғатилган:

165-модданинг 2-қисми "а" банди — такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик;

165-модданинг 3-қисми "а" банди — жуда кўп миқдордаги товламачилик;

168-модданинг 3-қисми "а" банди — кўп миқдордаги фирибгарлик;

168-модданинг 4-қисми "а" банди — жуда кўп миқдордаги фирибгарлик;

© МВД УзбекистанаСын экс-генпрокурора Узбекистана Алишер Кадыров, объявленный в розыск
Сын экс-генпрокурора Узбекистана Алишер Кадыров, объявленный в розыск - Sputnik Ўзбекистон
Сын экс-генпрокурора Узбекистана Алишер Кадыров, объявленный в розыск

Эслатиб ўтамиз, Бош прокуратура томонидан қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари ўтказилаётган жиноят иши доирасида Р.Қодиров Ўзбекистон  Жиноят-процессуал кодекси 221-моддаси тартибида ушланганлиги ҳақида хабар берилган эди.

Янгиликлар лентаси
0