Бобомурод Абдуллаев иши: суд айбланувчининг адвокати - Майоров илтимосномасини қабул қилди

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишМолоток судьи
Молоток судьи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бобомурод Абдуллаев баданидаги, унинг айтишича тергов вақтида етказилган, қийноқ белгиларини судьяга кўрсатди

ТОШКЕНТ, 7 мар — Sputnik. Бугун 7 март куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида журналист Бобомурод Абдуллаев, блогер Ҳаëт Насриддинов, шунингдек тадбиркорлар Равшан Салаев ва Шавкат Оллоëровлар устидан илк суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилди Спутник Ўзбекистон мухбири.

СИЗО - Sputnik Ўзбекистон
Журналист Бобомурод Абдуллаевнинг суди қолдирилди
Суд мажлиси очиқ тартибда ўтказилди, унда судланувчиларнинг қариндошлари ва яқинларидан ташқари, халқаро кузатувчилар, жамоатчилик ташкилотлари вакиллари, хорижий ахборот агентликлари вакиллари ва маҳаллий журналистлар иштирок этдилар.

Суд жараёни бошида сўз олган Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати Сергей Майоров судьяга куни кеча тергов изоляторида мижози билан учрашганида мижози тергов пайти қийноққа солинганини маълум қилганини айтиб,  бу бўйича экспертиза ўтказишни талаб қилди ва бу борада илтимосноманинг бир нусхасини ишга тикишни, яна бир нусхасини эса Бош прокуратурага юборишини айтди.

Бобомурод Абдуллаев Майоровнинг илтимосномасини тасдиқлашини айтиб, судьянинг "баданингизнинг тепа қисмида излар борми, ечиниб кўрсата оласизми?" деган саволига жавобан "ҳа" дея жавоб берди ва устки кийими ва майкасини ечиб, чап қўлидаги чандиқ ва кўкариш изларини судьяга кўрсатди.

Шундан сўнг тахминан бир соатлик маслаҳатдан сўнг суд залига қайтган судья Зафар Нурматов Ўзбекистон президенти 2017 йил 30 ноябрда имзолаган "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига таянган ҳолда адвокат илтимосномасини қаноатлантириш тўғрисида қарор қабул қилди ва суд тиббий экспертизасини тайинлади.

Руки в наручниках - Sputnik Ўзбекистон
Қийноқ остида олинган далиллар судда ўтмайди - президент фармони

Эндиликда суд тиббий экспертизаси жароҳатлар етказилган вақт, уларнинг оғирлиги даражаси ва улар қандай турдаги ашё билан етказилгани сингари жароҳатлар етказилиши механизмига ойдинлик киритади.

Кейинги суд эшитуви суд-тиббий экспертизаси хулосасидан кейин белгиланиши маълум қилинди. 

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддасида назарда тутилган жиноятларда айбланаётган судланувчилар Бобомурод Абдуллаев, Хаётхон Насретдинов, Шавкат Оллоёров ва Равшан Салаевларга нисбатан суд иши Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича суди судьяси Зафар Нурматов ва халқ маслаҳатчилари таркибида кўриб чиқилиши ҳақида хабар берган эдик.

Янгиликлар лентаси
0