Давлат тест маркази намунавий тест топшириқларни эълон қилди

© FacebookВступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте
Вступительные экзамены в Университет Инха в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДТМ сайтида ўзбек, қорақалпоқ, рус тиллари, адабиёт, математика, информатика, физика, кимё, биология, география, тарих, шунингдек инглиз, немис ва француз тиллари бўйича тестлар қўйилган.

ТОШКЕНТ, 13 мар — Sputnik. Давлат тест маркази (ДТМ) олийгоҳларга кириш имтиҳонлари бўйича намунавий тест топшириқларни эълон қилди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

XIX Всемирный фестиваль молодежи и студентов. День пятый - Sputnik Ўзбекистон
Имтиҳонсиз нострификация: мингта энг яхши олий ўқув юртларини тамомлаганлар учун

ДТМ сайтида ўзбек, қорақалпоқ, рус тиллари, адабиёт, математика, информатика, физика, кимё, биология, география, тарих, шунингдек инглиз, немис ва француз тиллари бўйича тестлар қўйилган.

"Тақдим этилаётган тест топшириқларининг намунавий вариантлари тасдиқланган талаблар кодификатори ва тест топшириқлари тафсилотлари асосида тайёрланган бўлиб, абитуриентларга, уларнинг устозлари ва кенг жамоатчиликка умумтаълим фанлари бўйича бўлғуси имтиҳоннинг шакли, мазмуни, мураккаблик даражасини намойиш қилиш учун мўлжалланган. Ушбу вариантлар бошқа методик нашрлар билан бир қаторда ўқувчиларга қабул тест синовларига тайёргарлик кўриш учун ёрдам беришга қаратилган", — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари 1 августдан 15 августга қадар ўтказилади. Шунингдек, кириш тест синовлари натижалари тест синови ўтказилган куннинг эртасигаёқ Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.

Охирги йилларда Ўзбекистонда абитуриентлар сони йил сайин ўртача 10 %га ўсиб бормоқда. 2016 йилда 663 минг киши ҳужжат топширган бўлса, 2017 йилда — 729 минг киши ОТМларга кириш истаги билдирган. 2018 йилда эса абитуриентлар сони 810 мингга яқин бўлиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0