Тошкентда Наврўз куни байрам тадбирлари ўтказиладиган манзиллар эълон қилинди

© Sputnik / Хулькар ИбрагимоваПразднование Навруза в Ташкенте
Празднование Навруза в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пойтахтнинг ҳар бир тумани марказида 21 март куни соат 10:00дан 18:00га қадар байрам тантаналари бўлиб ўтади.

ТОШКЕНТ, 19 мар – Sputnik. Тошкент ҳокимияти Наврўз байрами кунлари шаҳарда умумхалқ байрам тадбирлари ўтказиладиган майдонлар ва истироҳат боғлари рўйхатини эълон қилди.

Тошкент шаҳридаги ҳар бир туман марказий майдонларида “Наврўз” умумхалқ байрам тадбирлари ташкил этилмоқда. 21 март куни 10:00дан 18:00га қадар қуйидаги манзилларда байрам тантаналари бўлиб ўтади:

  • Шаҳар асосий саҳнаси: “Ўзэкспомарказ” ҳудудидаги майдон, асосий саҳна майдонида;
  • Бектемир туманида: “Қуёшча нури” боғи ҳудудида ташкил этилади.
  • Миробод туманида: “Фурқат” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Темирйўлчилар”  маданият саройида ташкил этилади.
  • Мирзо Улуғбек туманида: “Локомотив” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Бобур” номидаги эко боғда ташкил этилади.
  • Сергели туманида: “Ёшлар” боғида ҳамда “Грин Парк” номидаги маданият ва истироҳат боғи (собиқ “Соҳил” боғи)да ташкил этилади.
  • Учтепа туманида: “Эко” боғида ва “Боғи шамол” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.
  • Олмазор туманида: “Абдулла Қодирий” номидаги маданият ва истироҳат боғида ҳамда Талабалар шаҳарчасида байрам кенг нишонланади.
  • Чилонзор туманида: “Ғофур Ғулом” номидаги маданият ва истироҳат боғида ва “Аква” боғида ташкил этилади.
  • Шайхонтоҳур туманида: “Локоматив” маданият ва истироҳат боғида ҳамда “Наврўз” маданият ва истироҳат боғида, “Ибн Сино” маданият ва истироҳат боғида кенг нишонланади.
  • Юнусобод туманида: Тошкент ҳайвонот боғи олдидаги майдонда ташкил этилади.
  • Яккасарой туманида: “Дўстлик” номидаги маданият ва истироҳат боғида ташкил этилади.
  • Яшнобод туманида: “Ашхобод” сайилгоҳида ҳамда “Дўстлик” боғида ташкил этилади.

Хабар сўнггида Тошкент ҳокимияти пойтахт аҳолиси ва меҳмонларини “Наврўз” байрами билан табриклаб илиқ сўзлар айтган.

"Яна бир бора сиз азиз ҳамшаҳарларимиз ва шаҳримиз мезбонларини “Наврўз” умумхалқ байрами билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз!", — дейилган расмий хабарда.

Янгиликлар лентаси
0