“Бухоро – Мискин” йўналишида йўловчи поездлар қатнай бошлади

© Railway.uzОткрылось новая линия Бухара - Мискин
Открылось новая линия Бухара - Мискин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги темир йўл Ургенч, Нукус, Қўнғирот, Саратов, Волгоград ва Олма-ота шаҳарларига қатнайдиган поездлар босиб ўтадиган йўлни қарийиб 100 километрга қисқартиради.

ТОШКЕНТ, 21 мар – Sputnik. Наврўз арафасида “Бухоро – Мискин” темир йўлидан йўловчи поездлар юра бошлади, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон темир йўллари матбуот хизмати.

"2018 йилнинг 20 мартидан бошлаб  “Тошкент – Ургенч” ва “Тошкент – Нукус – Қўнғирот” йўловчи поэздлари янги қурилган “Бухоро – Мискин” темир йўли орқали қатнай бошлайди", — дейилган хабарда. 

Шунингдек, “Тошкент – Ургенч”, “Тошкент – Нукус – Қўнғирот” поездлари  янги темир йўл орқали юра бошлайди ва улар одатда босиб ўтадиган масофа – қарийиб 100 километрга қисқарди. Энг муҳими, Тошкент шаҳридан Урганч, Хива, Нукус шаҳарларига борадиган ҳамда мазкур шаҳарлардан Тошкент шаҳрига келадиган йўловчи поэздларининг ҳаракатланиш вақти қарийиб 2 соатга қисқаради.

Бухоро - Мискин темир йўли қуриладиган бўлди

Тошкент – Саратов, Тошкент – Волгоград, Алма-Ата – Нукус, Андижон – Ургенч, Нукус – Ургенч – Термез поэздларининг ҳам ушбу янги линия орқали қатнови йўлга қўйилади. Албатта, бу Ўзбекистонда туризимни ривожлантириш, сайёҳлар оқимининг янада ошишига замин яратади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу темирйўл қурилиши 2017 март ойида президент қарорига асосан бошланган эди. Янги темир йўл линиясининг умумий узунлиги 355 км.ни ташкил этади. Темир йўлнинг 335 километрида янги пўлат излар ётқизилди, 20 км темир йўллар тубдан таъмирланди. Қурилиш-монтаж жараёнида ушбу йўналишда 5 та станция: Янгиобод, Тузтепа, Учачиқ, Сузакдор, Даутепа барпо этилди. Ундан ташқари бешта разъезд, 121 та сунъий иншоот, 12 та кўприк ва 6 та йўл ўтказгич қуриб битказилди.

© Railway.uzЎзбекистон темир йўллари
Узбекские железные дороги - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон темир йўллари

Мазкур йўналишда 2017 йилнинг 1 декабридан бошлаб юк поэздлари қатнови йўлга қўйилган эди. Иккинчи босқичда, янги темир йўл электрлаштирилиб, бу йўналиш орқали электропоэздлар ҳамда юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" замонавий поэздлар қатнови ҳам амалга оширилиши кўзда тутилган.

Янгиликлар лентаси
0