“Чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими” дастури яратилди

© Sputnik / Виталий АньковСтуденты в аудитории
Студенты в аудитории - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ДТМ мутахассиси томонидан ишлаб чиқилган ушбу дастурининг асосий мақсади - хорижий тилни билиш даражасини аниқлашни истовчилар учун қулайлик яратишдир

ТОШКЕНТ, 25 мар – Sputnik. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигида “Чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими” деб номланган дастур рўйхатдан ўтказилди, деб хабар қилмоқда Агентлик матбуот хизмати.

Вазирлик ахбороти: чет тилларини билиш миллий тест тизимида баҳоланади

Давлат тест маркази мутахассиси Низомиддин Очилов томонидан ишлаб чиқилган ушбу дастурининг асосий мақсади — хорижий тилни билиш даражасини аниқлаш истовчилар учун қулайлик яратишдир.

Хабарда айтилишига кўра, янги дастур фойдаланувчидан қўшимча дастурларни ўрнатиш талаб этмайди ва бир вақтнинг ўзида бир нечта киши хорижий тилни билиши ва билим даражасини аниқлаш бўйича тест синовида қатнашиши имконини беради.

“Чет тилларни билиш даражасини баҳолашнинг Миллий тест тизими”нинг вазифаси — халқаро эътироф этилган стандартларга мувофиқ хорижий тилларни билиш даражасини баҳолаш, масофадан туриб интернет орқали тестдан ўтказишни ташкил этиш, хорижий тилни билиши ва билим даражаларини аниқлашга қараб давлат намунасидаги тегишли малака сертификатини беришдан иборат”, — дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг август ойида Таълим вазирлиги томонидан эълон қилинган юқоридаги тест тизими,"Тинглаб тушуниш" (Listening), "Ўқиш" (Reading), "Ёзиш" (Writing), "Гапириш" (Speaking) кўникмалари асосида баҳолаш механизмлари ишлаб чиқишни назарда тутган. Ушбу имтиҳонлардан ўтган ва таалуқли сертификатга эга бўлган ўқувчилар таълимнинг кейинги босқичларида турли имтиёзларга эга бўлиши белгиланган.

Янгиликлар лентаси
0