Скрипал иши бўйича Ўзбекистон Россия баёнотини қўллаб-қувватлади

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишРоссийский флаг
Российский флаг - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия баёнотини қўллаб-қувватлаган мамлакатлар орасида 7та собиқ Иттифоқ республикалари бор — Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. Россиянинг Кимёвий қуролни таъқиқлаш ташкилотида (КҚТТ) қилган баёнотини ташкилотга аъзо бўлган мамлакатларнинг 14таси қўллаб қувватлади.

Эслатиб ўтамиз, КҚТТдаги Россиянинг доимий вакили Британиянинг Солсбери шаҳрида бўлиб ўтган, собиқ разведкачи Скрипалнинг заҳарланиши билан боғлиқ воқеани, Кимёвий  қуролни таъқиқлаш халқаро конвенцияси нормаларига мувофиқ кўриб чиқишни талаб қилган эди.

Ушбу таклифни ташкилотга аъзо бўлган 41 мамлакатдан 14таси қўллаб-қувватлади. Улар орасида 7та собиқ Иттифоқ республикалари Беларусь, Арманистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Сурия, Эран, Венесуэла, Покистон, Никарагуа ва Куба бор.

Эслатиб ўтамиз, Скрипаль ишида  Лондон Россияни айбдор деб эълон қилган, лекин ҳозирча ҳеч қандай аниқ исбот келтиргани йўқ. Россия бу ишга унинг алоқаси йўқлигини таъкидлаб, ушбу ишни халқаро Конвенцияга мувофиқ текширишни талаб қилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0