График роста

Статистика қўмитаси қайси соҳаларда маош кескин ошганини хабар қилди

1211
2018 йилнинг биринчи кварталида ойлик маошнинг энг кўп ўсиши - ахборот технологиялари ва алоқа, молия ва суғурта, саноат ва қурилиш соҳаларида кузатилган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси 2018 йилнинг 1 квартали бўйича аҳоли даромадлари ҳақидаги ҳисоботни эълон қилди.

Хабарда айтилишига кўра, 2018 йилнинг январь – март ойларида, ўтган йилнинг ушбу даврига нисбатан, ойлик маош энг кўп миқдорда ахборот технологиялари ва алоқа (+28,9%), молия ва суғурта (+28,6 %), саноат (+27%) ва қурилиш (+24,8%) соҳаларида ошган.

Шунингдек, давлат Статистика қўмитаси, бошқа соҳаларга нисбатан ўртача маош миқдори энг кўп бўлган соҳа сифатида – молия ва суғурталаш соҳасини айтмоқда. Ушбу соҳада расмий маош миқдори бошқа соҳаларга нисбатан 79,2 % кўп бўлган кузатилган.

1211