Шавкат Мирзиёев пригласил Ильхома Алиева в Узбекистан

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиевни Ўзбекистонга таклиф этди

118
(Янгиланган 20:28 12.04.2018)
Ўзбекистон раҳбари Илҳом Алиевни Озарбайжон президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади

ТОШКЕНТ, 12 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 12 апрель куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

"Ўзбекистон раҳбари Илҳом Алиевни куни кеча бўлиб ўтган Озарбайжон президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади", — дейилади хабарда.

Турли даражадаги фаол мулоқотлар икки томонлама ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириб, уларни аниқ мазмун билан бойитишга хизмат қилгани қайд этилди.

Хабарда айтилишича, давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон-Озарбайжон кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Мулоқот якунида президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжон президенти Илҳом Алиевни Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келишга таклиф этди.

Озарбайжон президенти Ўзбекистон раҳбарига самимий табрик ва эзгу тилаклар учун чуқур миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонга ташриф билан келиш таклифини мамнуният билан қабул қилди.

118