Ўзбекистонда янги мактаб формасини синовдан ўтказиш бошланди

© Фото: Ассоциация "Узтекстильпром"В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму
В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги кўринишдаги мактаб формалари тажриба сифатида Тошкент шаҳридаги 91 мактаб ва Сирдарё вилоятидаги 4 мактабларда синовдан ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. Ўзбекистонда иккита мактабда янги кўринишдаги мактаб формалари синовдан ўтказила бошланди, деб хабар қимоқда Sputnik мухбири.

Янги мактаб формасини ишлаб чиқаришда  Ўзбекистон Тўқимачилик саноати ассоциацияси ҳамда “Шарқ либослари” дизайн маркази ҳамда бир неча модельерлар танлов асосида жалб қилинган.

Мактаб формаси ёшига қараб уч гуруҳга бўлинган: 1-4, 5-7 ва 8-11 синфлар учун. Синовда иштирок этиш учун тақдим этилган 30та намуналардан ҳар бир гуруҳ учун тўрттадан кийимлар жамланмаси танлаб олинди.

© Фото: Ассоциация "Узтекстильпром"В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму
В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму - Sputnik Ўзбекистон
В Узбекистане начали тестировать новую школьную форму

“Тажриба софлигини таъминлаш мақсадида, икки мактабда бир неча хил формани бир вақтнинг ўзида синовдан ўтказишга қарор қилинди. Ўқувчиларнинг ота-оналаридан ўз изоҳларини алоҳда карталарда қайд этиш сўралди. Хусусан, тажрибада янги мактаб формасининг болалар учун қулайлиги,  чидамлилиги, ювилганидан кейин қанчалик кичрайш-кичраймаслиги ва матонинг юмалоқ тугунчалар билан пайдо бўлиш-бўлмаслик хусусиятлари ўрганилди”, — дейилган ассоциация хабарида.

Посетительница изучает каталог производителей школьной формы - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда бўлажак мактаб формаси намуналари тақдим этилди

Дизайнерлар айтишига қараганда, янги мактаб формасини ишлаб чиқишда уч мавсум шароитлари ҳисобга олинган – куз, қиш ва баҳор. Ундан ташқари Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари иқлими, миллий менталитет, тозалик нормалари ва болалар ёши ҳам ҳисобга олинган. Янги мактаб формаси ишлаб чиқаришда асосан маҳаллий газмол ва фурнитуралардан ҳамда натурал материаллардан фойдаланилган.

“Мен мактаб формасининг 18 хил моделин тайёрладим. Улар ранги, шакли ва фойдаланилаётган газмоллари билан ажралиб туради. Ҳар бир модел тўрт буюмдан иборат: шим, жилет, пиджак (куртка) ва кўйлак. Қизлар учун эса кўйлак, жилет, жакет (куртка) ва сарафан (юбкадан) иборт. Бир комплектнинг нархи 140 – 200 минг сўм атрофида бўлиши кутилмоқда”, — деди Гулрух Жўраева “Шарқ либослари” дизайнери.

Ўқув йилининг бошланиши - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ягона мактаб формаси жорий этилади

Мактаб формасини танлаш бўйича тажриба ушбу йилнинг охирига қадар якунланиши керак, чунки келаси ўқув йилидан бошлаб барча мактабларда маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган янги формаларни дорий этиш режалаштирилмоқда. Ҳар бир ўқув муассасанинг раҳбарияти ва ота-оналарга тасдиқланган кўринишдаги бир неча хил формалардан бирини танлаб олиш таклиф этилади. Мактаб формаси махсус магазинларда сотилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон мактабларида ягона кўринишдаги мактаб формасини жорий этиш бўйича ташаббус Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев томонидан ўтган йил бошида таклиф қилинган эди. Президент фикрига кўра, мактаб ўқувчилари кўриниши бўйича бир-биридан кескин фарқ қилмаслиги ва ижтимоий тенгсизликни ҳис қилмасликлари керак.

Янгиликлар лентаси
0