Ўзбекистонда яқин уч йил ичида йўловчи транспорти янгиланади

© Фото: пресс-служба компании MANНизкопольный автобус большой вместимости MAN
Низкопольный автобус большой вместимости MAN - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонда келажакда ишлаб чиқарилганига 7 йилдан кўп бўлган автобус ва микроавтобуслардан фойдаланишни тўхтатиш режалаштирилмоқда.

ТОШКЕНТ, 16 апр — Sputnik. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилганига 7йилдан кўп бўлган автобус ва микроавтобуслардан босқичма-босқич воз кечиш ҳақида қонун лойиҳаси ишлаб чиқарилмоқда, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Бу 2030 йилгача мўлжалланган  автомобил транспортини ривожлантириш концепциясида кўзда тутилган.

Транспорт тизимини қандай ривожлантиришни йўловчиларнинг ўзлари айтишади

Бугунги кунда республикада 6 мингдан зиёд автомобил транспорти хизмати кўрсатувчилари фаолият юритмоқда. Уларнинг автопаркларида 115 минг лицензияланган автотранспорт воситалари бор, жумладан 7801  автобус, 3531 микроавтобус, 36,6 минг “Дамас” ва 22,7 мингдан ортиқ такси автомобиллари мавжуд. Йўловчи ташишга ихтисослашган корхоналарнинг 20% Тошкент шаҳрида фаолият юритади.

Республикада мавжуд бўлган 4377 йўналишлардан 865таси (20%) ишламайди. Улардан 422таси  автобус ва 443тасми йўналишли таксиларга тўғри келади. Бунинг асосий сабаби – автобус ва микроавтобусларнинг етишмаслиги ва транспорт воситаларининг эскирганлигидир.

Бугунги кунда аҳолига хизмат кўрсатаётган 7801 автобуснинг 21% нисбатан янги бўлиб,  уларнинг ишлаб чиқарилганига 1-3 йил бўлган. Автопаркинг 33 % — ишлаб  чиқарилганига 4 —7 йил бўлган автобуслар ва қолган 46% — эскирган транспорт воситаларидир.

Микроавтобуслар борасида ҳам вазият яхши эмас. Аҳолига хизмат кўрсатаётган 3531 микроавтобусдан 7 % — нисбатан янги (1-3 йил),   47 % — ўрта ҳол (4-7 йил) ва 42 % — ишлаб чиқрилганига 7 йилдан кўп бўлган микроавтобуслардир.

Автобусы в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрига 15та янги автобус келтирилди

Экспертлар фикрига кўра, мамлакатда ҳар 10 минг кишига 2,3 дона лицензияланган автобус, 1 микроавтобус ва 12та “Дамас” тўғри келади. Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда бу жуда паст кўрсатгич ҳисобланади. Масалан Россияда ҳар 10 минг аҳоли сонига 11,7та автобус тўғри келади.

Вилоятларда автобус ва микроавтобуслар етишмовчилиги янада яққол кўзга ташланади. Хусусан Фарғона, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ҳар 10 минг кишига ўртача 1 дона автобус ва 0,3 дона микроавтобус тўғри келади.

Ушбу вазиятдан чиқиш, жамоат транспортини ривожлантириш мақсадида бир қатор дастурлар ишлаб чиқарилмоқда.

Масалан, 2021 йилга қадар қишлоқ жойларда босқичма-босқич 437та янги автобус йўналишлари очиш режалаштирилмоқда. Бу алоҳида туманларни вилоят марказлари билан боғлашга ёрдам беради.

2021 йилга қадар босқичма-босқич равишда 2375та янги автобус ва 5700та микроавтобуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Уларнинг аксарияти паст полли, кўп йўловчи сиғдира оладиган ва сиқилган газда ишлайдиган автобуслар бўлади.  

Йўловчи транспорти инфрақурилмасини қайта тиклаш мақсадида 32 та автовокзалларни таъмирлаш, 52та янги автовокзал ва автостанция қуриш режалаштирилган. Шунингдек ушбу объектлар ҳудудида хавфсизлик чораларини ошириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0