Алламжонов кўзбўямачиликларга қарши кўрилаётган чоралар ҳақида брифинг ўтказади

© Страница Комила Алламжонова в FacebookПресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов
Пресс-секретарь президента Узбекистана Комил Алламжонов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Брифингни бугун соат 15.00да "O"zbekiston 24" телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин бўлади

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Ўзбекистон президенти матбуот котиби Комил Алламжонов ижтимоий соҳа ходимларининг ободонлаштириш ишларига жалб этилаётгани ва айрим жойларда кўзбўямачиликка йўл қўйилаётгани бўйича кўрилаётган чоралар ҳақида брифинг ўтказади. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.

Алламжоновнинг билдиришича, брифингни бугун соат 15.00да "O"zbekiston 24" телеканали ва Президент матбуот хизматининг Facebook'даги расмий саҳифаси орқали томоша қилиш мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, президент Шавкат Мирзиёев 13 апрель куни Сирдарё вилоятига ташрифи вақтида вилоят фаоллари билан ўтказилган йиғилишда ўзининг ҳудудларга ташрифи арафасида уюштириладиган кўзбўямачиликлар тўғрисида кескин фикр билдирганди.

"Мен юрадиган йўлдаги нарсаларни бўяб қўйганларинг билан одамлар "раҳмат" демайди. Нима учун мен Сирдарёнинг марказида мажлис ўтказмаяпман? Нима учун мен шунча узоққа — Сайхунободга келдим? Чунки вазиятни биламан. Мен сафарларга қарсак эшитиш ёки мақтовлар айтиш учун эмас, балки вазиятни яхшилаш учун чиқаман", — деганди Сирдарёда ўтказган видеоселектор йиғилиши давомида президент.

Президент ижтимоий соҳа ходимлари ободонлаштириш ишларига жалб қилинадиган бўлса раҳбарлар қаттиқ жазоланишларини таъкидлаганди.

"Ҳаммамиз келишиб олайлик. Барча раҳбарларни огоҳлантирмоқчиман. Агар бундан буён биронта ҳудудда ташриф олдидан ўқитувчи, шифокор ёки талабалар ободонлаштиришга жалб этилса, жазо жуда қаттиқ бўлади. Ишдан олиш билан бирга ўша раҳбар қонун олдида жавобгар бўлади", — деганди Мирзиёев.

Янгиликлар лентаси
0