Кран в ванной комнате, архивное фото

Тошкентда 1 майдан бошлаб совуқ сув нархи ошади

334
Тошкент шаҳрида истеъмолчилар учун ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори 1 куб метр учун 100 сўмдан олинади

ТОШКЕНТ, 17 апр – Sputnik. Шу йил 1 майдан  бошлаб Тошкент шаҳри бўйича совуқ сув учун янги тарифлар жорий этилади. Бу ҳақда “Сувсоз” корхонаси маълум қилди.

Унга кўра, сув таъминоти бўйича 1 куб метр учун 245 сўм, оқова сув бўйича 1 куб метр учун 210 сўм нарх белгиланди. Нархлар ҚҚСсиз кўрсатилган.

Маълум қилинишича, 2018 йил учун Тошкент шаҳрида истеъмолчилар учун ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори 1 куб метр учун 100 сўмдан олинади.

334