Флаги Узбекистана и Таджикистана

Ўзбекистон ва Тожикистон хавфсизлик хизматлари раҳбарлари учрашди

189
(Янгиланган 15:47 17.04.2018)
Икки мамлакатнинг куч ишлатиш тизимлари вакиллари халқаро террорчилик, диний экстремизм, наркотиклар ва қурол яроғнинг ноқонуний олиб-сотилиши масалаларини мухокама қилишди.

ТАШКЕНТ, 17 апр — Sputnik. Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Ихтиёр Абдуллаев ҳамда Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Саймумин Ятимов душанба куни Тошкентда Марказий Осиёда хавфсизлик масалаларини муҳокама қилишди, деб хабар қилмоқда "Ўзбекистон 24" телеканали.

“Томонлар ҳудудда хавфсизликни таъминлашнинг устувор йўналишларини муҳокама қилишди. Икки давлат хавфсизлиги учун умумий бўлган хавфларни зарарсизлантириш масалалари диққат марказида бўлди”,- дейилган хабарда.

Бироз олдин Ихтиёр Абдуллаев Афғонистон шимолида террорчиларнинг фаоллашуви, ҳамда Яқин Шарқ ҳудудидан Ўзбекистонга жангариларнинг қайтиб келиши республикага таҳдид солаётган янги хавфлар эканини айтиб ўтган эди. ДХХ раҳбари, шунингдек қўшни республикалар билан чегаралар очилиши ҳам Ўзбекистонга диний-экстремистик адабиётлар, наркотик ва қурол-яроғларнинг оқиб келишига сабаб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон ва Тожикистон орасида 9та назорат-ўтказув пунктлари фаолияти қайта тикланган эди. Шунингдек Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари учун 30 кунга қадар визасиз тартибда қўшни мамлакатга кириш тартиби ўрнатилган эди.

189