Шавкат Мирзиёев Туркиянинг юксак мукофотига лойиқ топилди

Oбуна бўлиш
“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” мукофоти – Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга берилади.

ТОШКЕНТ, 24 апр – Sputnik. Туркия пойтахтида бўлиб ўтган тантанали маросимда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” юксак мукофотига лойиқ деб топилди, “Жаҳон” АА хабарига асосан.

“EcoAvrasya” уюшмаси бошқаруви кенгаши “Евроосиё олдидаги хизматлари учун” танловининг асосий номинацияси ғолиблиги учун турли номзодларни ўрганиб чиқди ва уни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга беришга қарор қилди”, — дейилган хабарда.

“Евроосиё олдидаги хизматлари учун” (EcoAvrasya) мукофоти ушбу йилда илк бор таъсис этилган бўлиб, у Евроосиё мамлакатлари ўртасидаги ўзаро фойдали муносабатларни равнақ топтиришга сезиларли ҳисса қўшган шахслар ва институтларга берилади.

Шавкат Мирзиёев Остонадаги ИҲТ саммити вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Туркия ва Эрон президентлари билан учрашди

Юксак мукофот Ўзбекистонда амалга оширилаётган ва нафақат республика, балки кенг минтақани ўзгартираётган, материкда иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришнинг асосий омилига айланган чуқур ҳамда жадал ислоҳотлар учун берилди. 

Мукофотни топширишг тантанали маросимида Туркия президентининг мафкура бўйича маслаҳатчиси Ёлчин Топчи, фан, саноат ва технологиялар вазири Фарук Озли, Туркия парламенти аъзолари, хорижий давлатлар, Анқарада аккредитациядан ўтказилган дипломатик миссиялар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Мукофоти Ўзбекистоннинг Туркиядаги Фавқулодда ва мухтор элчисига тантанали равишда тақдим этилди.

Янгиликлар лентаси
0