Ўзбекистондаги бир нечта шаҳарда йўлкира нархини ошириш мўлжалланмоқда

© Сергей КивенкоСалон автобуса в Ташкенте
Салон автобуса в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликларининг қарорлари лойиҳаларида билдирилишича, йўлкира ҳақларининг оширилишига Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги хати асос қилиб олинган

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг муҳокамаси порталига вилоят ҳокимликларининг шаҳар йўловчилар транспорти йўловчилар ташиш ҳақининг янги тарифини белгилаш тўғрисидаги қарорлари лойиҳалари жойлаштирилди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, Қашқадарё, Андижон ва Наманган вилоятлари ҳокимликларининг қарорлари лойиҳаларида билдирилишича, йўлкира ҳақларининг оширилишига Молия вазирлигининг 2018 йил 12 апрелдаги хати асос қилиб олинган.

валидатор в транспорте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда автобусларда нақд пулсиз тўлов тизими ишлаб чиқилди

Наманган вилояти ҳокимлигининг қарори лойиҳасига кўра, Наманган шаҳрида 2018 йил 1 майдан бошлаб, автобус йўловчилар ташиш транспортида йўловчиларни бир маротаба ташиш хизмати (йўлкира ҳақи)нинг янги тариф даражаси минг сўм этиб белгиланади.

Қарши шаҳрида йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизматларининг чекланган тарифи "Дамас" русумли автотранспорт воситалари учун йўлкира ҳақи бир йўловчи учун бир ярим минг сўм, "Исузу" автобусларига минг сўм этиб белгиланиши кўзда тутилган.

Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган автобус йўналишлари учун йўл кира нархлари минг сўм этиб белгиланиши кўзда тутилмоқда. Андижон шаҳар ҳудудида фаолият кўрсатаётган йўналишли такси йўналишлари учун йўл кира нархлари 5 километргача бўлган масофа учун минг сўм, 5 километрдан юқори бўлган масофа учун 1500 сўм этиб белгиланади.

Қорақалпоғистон Республикасида шаҳар йўловчилар транспортида йўловчилар ташиш хизмати бир марталик автобусда йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 900 сўм ва йўналишли таксида йўловчиларни ташиш хизмати тарифи 1000 сўм миқдорида белгиланади.

Тошкентдаги ахборот таблоси - Sputnik Ўзбекистон
Автобуслар ҳаракати онлайн кузатилади

Ушбу қарорлар лойиҳалари муҳокамаси якунига етишига оз муддат қолган бўлсада, муҳокамаларда саноқли фуқаролар иштирок этган.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 6 мингдан зиёд автомобил транспорти хизмати кўрсатувчилар фаолият юритмоқда. Уларнинг автопаркларида 115 минг лицензияланган автотранспорт воситалари бор, жумладан 7801 автобус, 3531 микроавтобус, 36,6 минг "Дамас" ва 22,7 мингдан ортиқ такси автомобиллари мавжуд. Йўловчи ташишга ихтисослашган корхоналарнинг 20%и Тошкент шаҳрида фаолият юритади.

Экспертлар фикрига кўра, мамлакатда ҳар 10 минг кишига 2,3 дона лицензияланган автобус, 1 микроавтобус ва 12та "Дамас" тўғри келади. Бошқа мамлакатлар билан солиштирганда бу жуда паст кўрсатгич ҳисобланади. Масалан Россияда ҳар 10 минг аҳоли сонига 11,7та автобус тўғри келади.

Республикада 2021 йилга қадар босқичма-босқич равишда 2375та янги автобус ва 5700та микроавтобуслар сотиб олиш режалаштирилмоқда. Уларнинг аксарияти паст полли, кўп йўловчи сиғдира оладиган ва сиқилган газда ишлайдиган автобуслар бўлади.

Йўловчи транспорти инфрақурилмасини қайта тиклаш мақсадида 32 та автовокзалларни таъмирлаш, 52та янги автовокзал ва автостанция қуриш режалаштирилган. Шунингдек ушбу объектлар ҳудудида хавфсизлик чораларини ошириш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0