Ўзбекистонда энди "Ҳадислар билимдони" танлови ўтказилади

© RIA Novosti . Владимир ПесняФестиваль Корана в Москве
Фестиваль Корана в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин

ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Ўзбекистонда жорий йилнинг май ойи давомида "Ҳадислар билимдони" кўрик-танлови ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, танлов Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим маркази, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази билан ҳамкорликда ўтказилади.

Во время службы в мечети. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Қуръон мусобақасида иштирок этиш учун 2 мингдан ортиқ киши ҳужжат топширди

Танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар 2018 йилнинг 26 апрель кунига қадар Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Қорақалпоғистон Республикаси қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликларида рўйхатга олинади.

Танловнинг биринчи босқичи 2018 йилнинг 1-5 май кунлари давомида вилоятлар кесимида ўтказилади.

Танловда диний таълим муассасалари талабалари, ёш имом-хатиблар ҳамда ҳадис илмига қизиқиши бўлган камида 40 та ҳадисни (арабча матни билан) ёддан билган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.Танлов учта шартдан иборат:

– Имом Бухорий ва Имом Термизийнинг ҳаёти ва илмий фаолиятини ёритиб бериш;

– Берилган ҳадисни шарҳлаб бериш (ҳадисни таржима қилиш ва ундан олинадиган фойдаларини баён қилиш);

– Ҳадисни араб тилидаги матнини ровийлари билан ёддан айтиб (берилган боблар бўйича биттадан ҳадис айтиш) бериш.

Танловнинг Республика босқичини ўтказиш вақти қўшимча эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, кеча президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўтказилган Қуръон мусобақасининг ғолиблари аниқланди. Эркак қорилар ўртасида ўтган мусобақанинг олий ўрнига қорақалпоғистонлик Йўлдошбек қори Нуриддинов лойиқ деб топилди. Унга "Жентра" автомобили топширилди.

Янгиликлар лентаси
0