Директор школы №302 Феруза Худоярова

Мактаб директори Феруза Худоёрова 9 майни нишонлаш нима учун муҳимлигини айтди

498
Ўзбекистон пойтахтида жойлашган №302 сонли ўрта мактаб директори Феруза Худоёрова Спутник Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида 9 майни нишонлашнинг аҳамияти ҳақида гапирди

ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Бугун Ўзбекистон пойтахтида жойлашган №302 сонли ўрта мактабда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Спутник Ўзбекистон мухбири.

Тадбир бошланиши аввалида мактаб директори Феруза Худоёрова Sputnik Ўзбекистон мухбирига берган интервьюсида 9 майни нишонлашнинг аҳамияти ҳақида гапирди.

"Мана шундай тантанали кунда янги очилган мактабимизда илк маротаба мана шу байрам нишонланмоқда. Болаларимиз ўз чиқишлари билан уруш йилларида ҳалок бўлган инсонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирадилар. Болажонларимиз урушда қатнашган барча ветеранларимизга гўзал келажак ва ёрқин бугунги кунимиз учун миннатдорчилик билдирадилар", — деди мактаб директори ва бугунги кунда Ўзбекистонда барча мактабларда ушбу байрам катта тантаналар билан нишонланаётганини таъкидлади.

Худоёрова, шунингдек, "Болаларимиз мана шундай қаҳрамонларимиз бўлганлигини билишлари керак ва албатта, боболари сингари Ватанимизни ҳамиша ҳимоя қилишга шай бўлишлари шарт", дея таъкидлади.

498