Президент Шавкат Мирзиёев почтил память павших

Шавкат Мирзиёев ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди

323
Ўзбекистон раҳбари дастлаб Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди.

ТОШКЕНТ, 9 май — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 9 май — Хотира ва Қадрлаш муносабати билан Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам тадбирларида иштирок этмоқда, деб хабар берди президент матбуот хизмати.

Ўзбекистон раҳбари дастлаб Хотира майдонига ташриф буюриб, Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Иккинчи жаҳон урушида жон фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

"Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан мукофотлар топширилди. Уларнинг ўзлари жанг қилган мамлакатларга бориб-келиши, санаторийларда бепул дам олиши учун шароит яратилди", — дейилади хабарда.

Шунингдек, Иккинчи жаҳон уруши ва фронт ортида меҳнат қилган фахрийларга, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг оила аъзоларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди.

Бугун ушбу тарихий сана муносабати билан жойларда байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

323
Мавзу:
9 май - Ғалаба байрами, Хотира ва қадрлаш куни (29)