2019 йил учун "Грин карта" натижалари эълон қилинди

© AFP 2023 / LOIC VENANCEФлаг США на фоне города
Флаг США на фоне города - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Талабгорлар 16 май кунидан бошлаб Green Card лотереяси натижалари билан онлайн тартибда танишиб чиқиши мумкин.

ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. АҚШ ҳукумати 2019 йил учун "Турли миллат вакиллари учун иммиграция визаси" — Green Card лотерея натижаларини эълон қилди.

Ўзбекистон - АҚШ муносабатлари - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон - Америка муносабатлари

16 май кунидан эътиборан, талабгорлар ўзларининг аризалари рўйхатга олинганини тасдиқловчи қоғозларидан фойдаланиб, натижаларни  АҚШ ҳукумати сайтига кириб, рўйхатдан ўтганлик ҳақидаги рақам (код), фамилия ва туғилган йили ҳақидаги маълумотларни киритиш орқали онлайн тартибда текшириб чиқишлари мумкин.

Талабгорлар бунинг учун 2019 рақамлари билан бошланувчи тасдиқловчи рақамлар, фамилия, туғилган йил ҳамда суратда кўрсатилган назорат рақамлари тегишли дарчаларга киритиб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, DV-2019 учун электрон ариза топшириш даври 2017 йил 18 октябрда бошланиб, 2017 йил 22 ноябрда тугаган эди.

Янгиликлар лентаси
0