Росатом презентовал в Ташкенте новейшие атомные технологии

Россия Ўзбекистонда ўзининг ядро-технологик салоҳиятини намойиш этди

466
(Янгиланган 17:26 16.05.2018)
"Росатом" Тошкентда ядровий энергия, газ, нефт-кимё, иссиқлик энергияси, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар учун ўз ечимларини тақдим этди.

ТОШКЕНТ, 16 май – Sputnik. Бугун Тошкентда POWERUzbekistan халқаро энергетикага кўргазмаси ўз ишиниўз ишини бошлади. Унда "Росатом" корпорацияси ҳам илк бор ўзининг янги технологияларини тақдим этди.

"Росатом" кўргазмада атом электр стантсияларини лойиҳалаш ва қуришда фойдаланадиган энг янги технологияларини тақдим этади. Ядровий энергия соҳасида кенг кўламли ва хавфсиз таклифлар билан бир қаторда биз газ, нефт-кимё, иссиқлик энергияси, гидроэнергетика, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги ва бошқа шу каби асосий иқтисодий соҳалар учун кўплаб ечимларни таклиф этамиз. Бундан ташқари, биз Ўзбекистон Республикаси билан илмий ривожлантириш, илмий-техникавий тажриба алмашиш соҳалари бўйича алоқаларни кенгайтирмоқдамиз ", — деди "Росатом — Халқаро тармоқлар" мажмуаси президенти Александр Мертен.

 

Бугунги кунда "Росатом" давлат корпорацияси - жаҳон ядро бозорида етакчи рол ўйнамоқда. Компания  таркибига 300 дан ортиқ корхона ва ташкилот киради, уларнинг маҳсулот ва хизмат турлари жуда кенгдир – йирик АЭСлари қуришдан бошлаб ноэнергетик маҳсулотларгача.

"Росатом" нафақат Россия технологиялари асосида атом станцияларини қуришнинг интеграцияштирилган таклифини, балки мижозлар мамлакатида атом инфратузилмасини яратиш ва ривожлантириш, миллий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, давлат ҳудудида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, ёнилғи билан таъминлаш, атом станцияларини таъмирлаш ва ишлатишда ёрдам кўрсатишни ўз ичига олади.

Шунингдек, компания ноатомли маҳсулотлар ҳам ишлаб чиқармоқда. “РАСУ А” компаниясининг нефт ва газ саноатида технологик жараёнларни автоматлаштирилган назорат қилиш тизимлари, АО “АЭМ”-дан нефт ва газ саноати учун машинасозлик технологияси, АО "Обединённая теплоэнергетическая компания"- дан сувни шўрсизлантириш ва тозалаш технологиялари яратиш билан шуғулланади.

Эслатиб ўтамиз, "Росатом" ядровий технологиялар соҳасида дунёдаги лидерлардан биридир.  2017 йилда компания 202,868 миллиард кВт/соат электр энергияси ишлаб чиқарган. Бу Россияда ишлаб чиқарилаётган энергия ҳажмининг 18,9 %ини ташкил қилади.

Росатом дунёда энг кўп АЭС қурган ташкилот ҳисобланади. Компания бугунги кунга қадар дунёнинг 12 мамлакатида 33 та энергоблок қурган. Шунингдек, “Росатом”  уран заҳиралари бўйича дунёода 2-ўрин ва ишлаб чиқариш бўйича 4-ўринни эгаллайди.

 

466