Эзро Ашеровичу Малакову присвоено почетное звание Народный артист Республики Узбекистан.

Шавкат Мирзиёев Изро Малаковга "Ўзбекистон халқ артисти" унвонини топширди

481
(Янгиланган 10:11 17.05.2018)
"Виллард интерконтиненталь" меҳмонхонасида икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирокида учрашув ўтказилди.

ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ўзбекистон делегациясининг АҚШга расмий ташрифи муносабати билан "Виллард интерконтиненталь" меҳмонхонасида учрашув бўлиб ўтди. Унда икки мамлакат расмий делегацияси аъзолари, вазирлик ва компаниялар раҳбарлари, бизнес ва илмий доиралар вакиллари иштирок этди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилди.

Учрашувда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон тарихини чуқур ўрганиб, бутун дунёда кенг тарғиб этаётган Фредерик Старр ва барча америкалик олимларга ташаккур изҳор этди.

Шунингдек, тадбирда кўп йиллик самарали ижоди, ўзбек мақом санъатини ривожлантириш, ўзбек халқининг бой маданий меросини дунёда тарғиб этишга қўшган ҳиссаси учун мақом ансамблининг собиқ хонандаси Изро Малаковга "Ўзбекистон Республикаси халқ артисти" фахрий унвони берилгани эълон қилинди. Изро Малаков юксак эътибори ва қадрдон ўзбек халқининг унвони учун Шавкат Мирзиёевга миннатдорлик билдирди.

Изро Малаков — бухоролик таниқли мақом устаси. У "Шашмақом", ундан кейин "Мақом" ансамбли таркибида бутун дунё бўйлаб кўплаб гастролларни амалга оширган.

1997 йилда бўлиб ўтган "Шарқ тароналари" фестивалида "Қурбон ўлам" ашуласи билан фестиваль лауреатига айланган эди.

Мақомчилар ансамблининг фаолияти давомида ўзбек қўшиқ санъатининг олтин фондига киритилган 200 дан ортиқ қўшиқларни ижро этган.
Мақомчининг "Қурбон ўлам", "Самарқанд ушшоғи" ва бошқа бир қатор ашулалари ҳақиқий санъат дурдонасига айланган.

481
Мавзу:
Шавкат Мирзиёевнинг АҚШга биринчи расмий ташрифи (20)